Кириш Регистрация

Испания терма жамоаси Миллатлар лигасида шахсий антирекорд ўрнатди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Испания терма жамоаси Миллатлар лигаси финалининг биринчи бўлимида хорватиялик рақиблари дарвозасига бирорта аниқ зарба йўллай олмади.

Луис де ла Фуэнте шогирдлари рақиб дарвозасига олтита зарба йўллаган бўлса-да, улардан бирортаси ҳам нишонга аниқ бормади. OPTA маълумотларига кўра, бу Миллатлар лигасида ўтказилган барча 20 ўйинда биринчи бўлимдаги "қизил фурия" кўрсатган энг ёмон натижа.

Шуниси эътиборга лойиқки, хорватлар камроқ - тўрт марта зарба беришни уддалашди, аммо улар рақибларига қараганда анча аниқроқ ҳаракат қилиб, нишонга уч марта аниқ йўллай олишди.

Киритилди: 01:01, 19.06.2023.
Ўқилди: 1660 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.