Қозоғистонда ўтган дзюдо бўйича “Катта дубулға” турниридан сўнг дзюдочиларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди.
Халқаро дзюдо федерациясининг тизимида қайд этилишича, айни ҳолатга кўра Ўзбекистон терма жамоасининг 17 (11 нафар эркак + 6 нафар аёл) нафар аъзоси Париж-2024 Олимпиадасига йўлланма берувчи ҳудуддан жой олган. Астанадаги турнирда шоҳсупага кўтарилган Достон Рўзиев лицензион ҳудудга янги қўшилган дзюдочи бўлди.
Батафсил:
-60 кг:
1. Ли Харим (Жанубий Корея) – 2310 очко
6. Дилшодбек Баратов – 1644
27. Достон Рўзиев – 686
-66 кг:
1. Хифуми Абе (Япония) – 2500 очко
15. Муҳриддин Тиловов – 1214
25. Сардор Нуриллаев – 879
-73 кг:
1. Нилс Штамп (Швейцария) – 2470 очко
6. Муроджон Йўлдошев – 1870
8. Обидхон Нўмонов – 1714
12. Шаҳрам Аҳадов – 1460
-90 кг:
1. Лука Майсурадзе (Грузия) – 2800
3. Давлат Бобонов – 2174 очко
-100 кг:
1. Илия Суламанидзе (Грузия) – 2715 очко
11. Музаффарбек Тўрабоев – 1289
+100 кг:
1. Темур Раҳимов (Тожикистон) – 2450
2. Алишер Юсупов – 2310 очко
13. Шоҳруҳ Бахтиёров – 1210
Аёллар:
-48 кг:
1. Натсуми Сунода (Япония) – 2500 очко
24. Ҳалимажон Қурбонова – 790
-52 кг:
1. Дистрия Красничи (Косово) – 2855 очко
3. Диёра Келдиёрова – 2784
11. Сита Қадамбоева – 1096
-57 кг:
1. Криста Дегучи (Канада) – 3450
27. Шукуржон Аминова – 710
-70 кг:
1. Саки Низое (Япония) – 3450 очко
21. Гулноза Матниязова – 875
-78 кг:
1. Алис Белланди (Италия) – 3250
30. Ирисхон Қурбонбоева – 479
Эслатма:
– Бу Олимпиада рейтингининг бугунги ҳолати. Тизим 2024 йилнинг 23 июнь куни ёпилади;
– Жадвалда рейтинг етакчиси, Лицензион ҳудуддан жой олган ёки қитъавий квотага эга дзюдочиларимиз келтирилган;
– Бир вазнда икки ёки ундан кўп спортчи лицензион ҳудуддан жой олса, Олимпиада иштирокчиси мураббийлар штаби қарорига кўра танланади.