Кириш Регистрация
12/03 01:00 Буде-Глимт 3-0 Спортинг
12/03 01:00 ПСЖ 5-2 Челси
12/03 01:00 Реал Мадрид 3-0 Манчестер Сити
12/03 19:30 ОКМК 2-2 Сўғдиёна
12/03 20:00 Динамо 1-1 Насаф
14/03 00:45 Торино - Парма
14/03 01:00 Алавес - Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия

Нурсултон Рўзибоев UFC билан шартнома имзолади

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистонлик MMA жангчиси Нурсултон Рўзибоев (35-8-2) UFC промоушени билан шартнома имзолади.

Рўзибоев UFC билан шартнома имзолагани ҳақидаги маълумот промоушен жангчилари ҳақида янгилик тақдим этадиган Twitter саҳифасида пайдо бўлди.

Хабарларга кўра, ўзбекистонлик яккакурашчи энг нуфузли MMA промоушени билан 4 та жангга битим имзолаган.

Рўзибоев UFC промоушенида жанг қиладиган бешинчи ўзбекистонлик бўлади. Бунгача лигада Ўзбекистон номидан Маҳмуд Муродов, Заррух Адашев, Лилия Шокирова ва Саидёқуб Қаҳрамонов жанг қилишга улгурганди. Ҳозирда фақат Муродов ушбу лигадаги юришини давом эттирмоқда.

Рўзибоев MMA’даги фаолияти давомида 45 та жанг ўтказган. Уларнинг 35 тасида ғалаба қозонган. Ғалабаларининг 33 таси муддатидан аввал қўлга киритилган: 21 сабмишен, 12 нокаут. Яна унинг ҳисобида 8 мағлубият ва 2 дуранг ҳам бор.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 17:27, 21.06.2023.
Ўқилди: 3059 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.