Кириш Регистрация

Ваъда вафоси билан гўзал!

Баҳо:
+ | -

«Наполи» фанатлар гуруҳи (ультрас) ўз ваъдаси устидан чиқди: жамоани скудетто сари етаклаган бош мураббий Лучано Спаллеттига вақтида ўғирлаб кетилган автомобили рулини қайтарди.

Хайрлашув олдидан чинакам «сюрприз». Айтиш жоиз, ўғирланган Fiat Panda тарихи нақ 2 йилга чўзилди.

Такрор айтиш керак, «Наполи» якунланган мавсум Спаллетти бошқарувида 33 йиллик танаффусдан кейин яна «А» серия чемпионлигини қўлга киритди. Неаполь охирги марта клуб сафида афсонавий Диего Марадона ўйнаган вақт скудетто соҳибига айланган эди. Қарангки, Лучано катта ва узоқ кутилган зафарга қарамай, ижодий таътил олишни лозим топди ва Неаполь клуби бош мураббийи ваколатини топширди. Бунга клуб президенти ва раҳбарияти билан келишмовчиликлар сабаб эканлиги айтилмоқда.

Эътиборни тортадиган томони, «Наполи» мухлислари Спаллеттидан анча олдин - 2021 йилнинг октябрь ойида истеъфо талаб қилишганди. Тиффозилар гуруҳи ўша вақт мураббий ишидан шунчалик норози бўлдики, ҳаттоки, унга тегишли Fiat Panda автомобилини ўғирлаб кетди ва ўртага дангал шарт қўйди: «Спаллетти, автомобилингни қайтариб беришга тайёрмиз, фақат бунинг учун клубдан кетишинг керак!» Мана, Лучано тақдир тақозосига кўра, чемпионлик маррасини забт этган ҳолда кетмоқда. Ўз навбатида, ультрас ваъдасини қисман бажарди: мураббийга «йўқ бўлиб кетган» автомобиль рули қайтарилди. Шунингдек, Лучанонинг севимли хонандаси Пино Даниэле қўшиқлари ёзилган бир неча дисклар ҳам.

Дарвоқе, Спаллетти ҳозир ҳам асосан Fiat Panda машинасидан фойдаланади. Яқинда ушбу «тойчоқ» «Наполи» чемпионлиги шарафига алоҳида бўялди-безатилди.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:34, 21.06.2023.
Ўқилди: 3465 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6946]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3364]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3106]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2958]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2121]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1961]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1929]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1904]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1776]

Жезуш дунёнинг энг кучли ҳужумчиси кимлигини айтди [1700]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик