Кириш Регистрация
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-3 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 2-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

Гюндоган ва Ковачичдан ташқари "Манчестер Сити"да яна қандай ўзгаришлар бўлиши мумкин?

Баҳо:
+1 | -

"Манчестер Сити"нинг "Челси"дан Матео Ковачични харид қилиши ва жамоа сардори Илкай Гюндоганни сотиши, клубдаги ўзгаришлардан ҳисобланади. Аммо бу ёзда "шаҳарликлар" фақат шу билан чекланмаслиги аниқ.
29 ёшли Ковачич 25 миллион фунтга харид қилинди. Унинг келиши ярим ҳимояни яхшилайди. Гюндоганнинг текинга кетиши эса дилни бироз хира қилади, албатта. Негаки, немис футболчиси жамоанинг муваффақиятларида катта ёрдам берганди. Хўш, яна кимларнинг кетишига гувоҳ бўламиз? Қуйида шу ҳақида сўз боради.

Кайл Уокер

Англия терма жамоаси аъзоси Гвардиола жамоасидан кетишга тайёр экани айтилган. Уокер учун эҳтимолий манзил сифатида "Бавария" кўрилмоқда. 33 ёшли футболчи "Манчестер Сити" билан беш марта АПЛда чемпионликка эришди. Аммо у ўтган мавсум охирида асосий таркибдан тушиб қола бошлади. Апрель ойида Гвардиола Уокер ҳақида гапирар экан, футболчи жамоанинг ҳозирги тактикасига тўғри келмаслигини урғулаганди. Буни амалдаги ифодаси сифатида Уокер ЕЧЛ финалини захирадан бошлади. Шундай экан, бунинг эҳтимоли катта.

Эмерик Ляпорт

Испания терма жамоаси юлдузи Гвардиола жамоасини тарк этишга яна бир номзод саналади. 29 ёшли ҳимоячи 2018 йилда "Манчестер Сити"да 57 миллион фунт билан рекорд трансферга айланганди. Ляпорт ўтган мавсумда жами 24 та ўйин ўтказиб, 11 марта АПЛда қатнашди. Бу нормал футболчи учун кам, албатта. Ҳозирда "шаҳарликлар" сафида марказий ҳимоячилар етарли. Аке, Стоунз, Диаш ва Аканжиларнинг ҳаммаси бу позицияда ўйнай олади. Шундай экан, Ляпортга эҳтиёж бўлмайди.

Жоау Канселу

Португалия терма жамоаси аъзоси "Бавария"даги ижара давридан кейин яна Манчестерга қайтади. 29 ёшли қаҳрамонимиз Гвардиола билан келиша олмай қолганидан кейин, мавсум ярмида жамоани тарк этганди. Унинг яна жамоага қўшилиб кетиши қийин кечса керак. Аммо Уокер кетадиган бўлса, Канселуга яна жой пайдо бўлади.

Калвин Филлипс

Бир мавсум давомидс 10 марта майдонга тушиш, 25 ёшли футболчи учун анча ёмон сигналдир. Филлипс 45 миллионга харид қилинган эди. Аммо "шаҳарликлар" ундан максимал фойдалана олмади. Шунга қарамай, Англия терма жамоаси аъзоси "Манчестер Сити"да қолишни истамоқда. Гюндоганнинг кетиши Филлипсга ёрдам беради. У энди ярим ҳимояда Ковачич билан тадем ҳосил қилса керак. Аммо Филлипснинг кетиши жамоанинг умумий кучига таъсир қилмайди. Негаки, ярим ҳимояда Родри бор.

Рияд Махрез

Жазоирлик ҳужумчи ёзда Саудия Арабистонига кетиши мумкин  бўлган юлдузлар сафида эди. Махрез ЕЧЛда 11 дақиқа ҳаракат қилди. Англия кубоги ярим финалида хет-трик қайд этганига қарамасдан, финалда майдонга тушмади. Агарда у кетса, 32 ёшли футболчининг ўрни Фил Фоден ва Хулиан Алварес билан тўлдирилади.

Бернарду Силва

Португалияликнинг ҳар ёзда жамоадан кетиши ҳақида хабарлар пайдо бўлади. Бу сафар ҳам шундай бўлмоқда. Силва учун "ПСЖ" ва араб клублари даъвогарлик қилмоқда. Бироқ, "Манчестер Сити" Силва ва Махрезнинг иккисини ҳам бир вақтнинг ўзида қўйиб юбормайди. Шундай экан, 28 ёшли футболчи борасида бир нарса дейиш қийин.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: bbc.com
Киритилди: 22:17, 23.06.2023.
Ўқилди: 4324 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.