Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

Александр Хомяков: "Бундай эътибордан сўнг албатта ғалаба қозонишимиз лозим эди"

Баҳо:
+ | -

“Бухоро” ҳамда “Андижон” (0:1) ўртасидаги учрашувдан кейин меҳмонлар бош мураббийи Александр Хомяков қуйидагича фикр билдирди.

— Қийин ўйин бўлишини билгандик. Турнирдаги вазиятдан келиб чиқиб анча машаққатли баҳсга айланишини олдиндан ҳис қилгандик. Рақибнинг ҳозирги ҳолати ва об-ҳаводан келиб чиқиб учрашувга ўзига хос тарзда тайёргарлик кўрдик. “Бухоро” уч марказий ҳимоячи билан ҳаракат қилди. Ўйиннинг дастлабки дақиқаларидан мана шундай жамоага қарши ўйнашимиз бироз қийин кечди. Баъзи жиҳатларда кеч қолдик. Ўйин марказида айрим ҳолатларда имкониятни рақибга бериб қўйдик. Иккинчи таймда ўзимизда куч топа олдик ва ўйинни назоратимизга олдик. Ҳужумларда яхши ҳаракат қилиб, гол уришга эришдик. Иссиқ жазирамада ўйнаш анча қийин бўлди. Гол урганимиздан сўнг ҳисобни ушлаб қолишга ҳаракат қилдик. Барчани – раҳбариятни, футболчиларни, администрацияни ғалаба билан табриклайман. Шу ўринда янги бош ҳомийимизни ҳам ғалаба билан алоҳида табриклайман. Умид қиламанки, жамоамизга бириктирилган янги бош ҳомий биз билан узоқ муддат самарали фаолият олиб боради. Бугунги ғалабадан жуда ҳам хурсандман.

— Шахсан сиз бугунги ғалабани кутганмидингиз?
— Албатта, мен бу ғалабани кутгандим ва ишонгандим. Катта куч билан ҳаракат қилдик. Чунки рақибимизга ҳам очко жуда зарур эди. Шу боис бизга жиддий қаршилик кўрсатишини аввалдан сезгандик. Умумий маънода айтсам, барчасидан қониқдим. Профессионал ёндашув, ўйинни ўз қўлига олиши – ҳаммасидан кўнглим тўлди.

— Жамоада йиғилиб қолган қарздорлик бартараф этилди, шундайми?
— Худога шукурки, раҳбариятимиз молиявий муаммоларни бартараф қилди. Янги бош ҳомийимиз, ҳокимият биргаликда жамоани қийин вазиятдан олиб чиқиб кетдилар. Ҳиссиётли ҳолатда бугун ёмон натижа кўрсатмаслигимиз керак эди ва биз бундай эътибордан сўнг албатта ғалаба қозонишимиз лозим эди. Яна бир марта йигитларга чуқур миннатдорчилигимни билдириб қоламан.

— Рубин Хебай иккинчи даврада жамоада қоладими?
— Рубин Хебай билан амалдаги шартномамиз бор ва шартномага асосан раҳбарият ҳамма ишни тўлиқ бажаряпти. Шундай экан, у клубда қолади.

“Андижон” матбуот хизмати.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 00:43, 24.06.2023.
Ўқилди: 1485 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3835]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2945]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [2029]

Zo'r TV телеканали 7-февраль куни «Барселона» - «Мальорка» ва «Фиорентина» - «Торино» ўйинини жонли трансляция қилади [1900]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [1885]

"Реал" Йилдизнинг қароридан норози бўлди [1645]

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди [1595]

Гвардиола «Манчестер Сити»да қоладиганга ўхшайди: Клуб ёзда учта трансферни амалга оширади [1540]

«Челси» Ла Лига юлдузи трансфери учун 100 миллион евро сарфлашга тайёр [1525]

"Фламенго" Винисиусни сотиб олиш режасини ишлаб чиқмоқда [1368]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.