"Фулхэм" футболчисининг нархи маълум бўлди. Хабарларга кўра, лондонликлар ўз ҳимоячиси Антони Робинсон учун 35 миллион фунт талаб қилмоқда.
25 ёшли АҚШ терма жамоаси аъзоси учун даъвогарлар кўп. Улар ичида "Манчестер Сити" ва "Ньюкасл" энг жиддий номзодлар саналади. Шунингдек, "Милан" ва "Марсель" ҳам қизиқиш билдирган клублар ичида бор.