Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, "Ювентус" ярим ҳимоячи Адриен Рабьо билан жамоа билан шартномасини узайтириш бўйича келишувга эриша олишига умид қилмоқда.
Манбага кўра, "Ювентус" таклифи ҳозирда 28 ёшли франциялик футболчининг таклифлари ичида энг яхшисидир.
Рабьонинг амалдаги шартномаси июнь ойи охирида тугайди.
Ярим ҳимоячи ўтган мавсумда 48 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.