"Вест Хэм" тез орада ярим ҳимоячи харид қилади. GiveMeSport берган хабарга кўра, Лондон клуби "Саутгемптон" футболчиси Жеймс Уорд-Проузни сотиб олади.
Айни дамда инглиз юлдузига таклиф берилиши кутилмоқда. 27 ёшли ярим ҳимоячи АПЛдаги энг ижодкор футболчи эди. Айни дамда "авлиёлар" сардори 38 миллион еврога баҳоланмоқда.