"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Бернарду Силванинг келажаги номаълумлигича қолмоқда. 28 ёшли футболчининг шартномаси яна икки мавсумга мўлжалланган, бироқ футболчи ўтган йили янги клубда ўйнаш истаги ҳақида гапирганди.
Охирги кунларда Бернарду Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши ҳақида хабарлар тарқалди, гарчи футболчига "Барселона" ва "ПСЖ" ҳам қизиқиш билдирмоқда. Шу билан бирга, "Манчестер Сити" Силвани ўз сафида сақлаб қолишга умид қилмоқда. The Times хабарига кўра, "шаҳарликлар" футболчига яхшиланган шартларда янги шартнома таклиф қилишмоқда.
Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Сити" 2022/2023 йилги мавсумда требл қайд этиб, АПЛ, Англия кубоги ва Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди.