Қатарнинг "Ал-Гарафа" клуби ўзбекистонлик марказий ҳимоячи Ислом Тўхтахўжаев билан хайрлашганини эълон қилди.
Клуб расмий Instagram саҳифаси хабарига кўра, томонлар жорий ойининг 30-санасида якунланадиган шартномани узайтирмасликка қарор қилишган.
Бу мавсумда 33 ёшли футболчимиз қатарликлар таркибида 27 та ўйинда 1 та гол урди.