Кириш Регистрация
05/10 00:00 Леганес 0-0 Валенсия
05/10 16:30 Кристал Пэлас 0-1 Ливерпуль
05/10 17:00 Эспаньол 2-1 Мальорка
05/10 18:00 Удинезе 1-0 Лечче
05/10 19:00 Арсенал 3-1 Саутгемптон
05/10 19:00 Брентфорд 5-3 Вулверхэмптон
05/10 19:00 Лестер 1-0 Борнмут
05/10 19:00 Вест Хэм 4-1 Ипсвич
05/10 19:00 Манчестер Сити 3-2 Фулхэм
05/10 19:15 Хетафе 1-1 Осасуна
05/10 21:00 Аталанта 5-1 Женоа
05/10 21:30 Лас-Пальмас 0-1 Сельта
05/10 21:30 Вальядолид 1-2 Райо Вальекано
05/10 21:30 Эвертон 0-0 Ньюкасл
05/10 23:45 Интер 3-2 Торино
06/10 00:00 Реал Мадрид 2-0 Вильярреал
06/10 14:00 Пахтакор - Динамо
06/10 15:30 Ювентус - Кальяри
06/10 17:00 Жирона - Атлетик Бильбао
06/10 17:30 Украина - Франция
06/10 18:00 Болонья - Парма
06/10 18:00 Лацио - Эмполи
06/10 18:00 Челси - Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла - Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес - Барселона
06/10 20:00 Бразилия - Аргентина
06/10 20:30 Брайтон - Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца - Рома
06/10 21:30 Севилья - Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

Ушбу 11 футболчининг умумий хариди АПЛ клубларига Деклан Райсдан кўра арзонроққа тушган

Баҳо:
+ | -

"Арсенал" "Вест Хэм" ярим ҳимоячиси Деклан Райс учун 105 миллион фунт таклиф қилган эди. Бу сумма инглиз футболидаги энг баланди ҳисобланади. Айни дамда Микель Артета жамоаси Райс харидига яқин турибди. Аммо бир футболчи учун 105 миллион кўплик қилса керак. Ишонмасангиз, қуйидаги 11 футболчи Райсдан арзонроққа сотиб олинганини гувоҳи бўлишингиз мумкин.

Дарвозабон: Давид Райя – 3 миллион фунт

Ўтган мавсумни испан дарвозабони "Брентфорд" сафида фантастик даражада ўтказган эди. Унга айни дамда "МЮ" ва "Тоттенхэм" қизиқаётгани айтилади. Райя 2019 йилда "Блэкберн Роверс"дан атиги 3 миллионга сотиб олинади. Ҳозирда 27 ёшли футболчи 40 миллион фунтга баҳоланмоқда.

Ўнг қанот ҳимоя: Киран Триппьер – 12 миллион фунт

2022 йилнинг январида "Ньюкасл" Триппьер харидини "Атлетико"дан 12 миллион эвазига амалга оширади. Триппьер 18 ой ичида ўз клубини хавфли зонадаги жамоадан ЕЧЛ қатнашчисига айлантирди. Айни дамда у жамоаси сардори саналади.

Марказий ҳимоячи: Мануель Аканжи – 15 миллион фунт

Гвардиола Аканжини шунчаки, ҳар эҳтимолга қарши харид қилади. Аммо футболчи шунчаки одам сонидаги вакил эмаслигини исботлади. 27 ёшли ҳимоячи биринчи мавсумидаёқ 48 та ўйинда майдонга тушиб, учта титул ютишга эришди.

Марказий ҳимоячи: Фабиан Шер – 3 миллион фунт

Шер "Ньюкасл" қаҳрамонликларида жамоа билан бирга эди. Эдди Хау асосий таркибига кирмаса ҳам, футболчи керак пайтда жамоага ёрдам бериб келмоқда. Швейцария терма жамоаси аъзоси 2018 йилда "Депортиво"дан харид қилинган эди. У "қарғалар" учун атиги 3 миллионга тушган.

Чап қанот ҳимоя: Первис Эступинян – 17 миллион фунт

Бу терма жамоадаги энг қиммат футболчи айнан Первисдир. "Брайтон" уни Марк Кукурельяни ўрнига "Вильярреал"дан олиб келади. Ҳозирга келиб, эквадорлик ҳимоячи ўзи сотиб олинган нархдан аллақачон уч баробар қимматлади.

Ўнг қанот ҳужум: Майкл Олисе – 8 миллион фунт

Олисе интервьюлар беришга уялиши мумкиндир. Аммо у ҳамма кучини майдонда кўрсатади. "Кристал Пэлас" вакили ўз жамоасида қиммат вакиллардан бирига айланган. Франция ёшлар терма жамоаси аъзосига аллақачон катта клублар қизиқиш билдирмоқда.

Ярим ҳимоячи: Мойсес Кайседо – 5 миллион фунт

Январь ойида "Арсенал" Кайседо учун 60 миллион фунт таклиф этади. Аммо "Брайтон" уни сотишдан бош тортганди. Эквадор терма жамоаси аъзоси икки йил ичида бир неча бор қимматлаб кетди. Айни дамда Кайседо Европадаги энг яхши ярим ҳимоячилар ичида эътироф этилмоқда. Унга ҳозир ҳам кўплаб клублар даъво қилмоқда.

Ярим ҳимоячи: Родриго Бентанкур – 15.8 миллион фунт

Таркибдаги яна бир қиммат футболчи бу Бентанкурдир. Уругвайлик юлдуз 2022 йилнинг январида 16 миллион эвазига "Ювентус"дан "Тоттенхэм"га кўчишни амалга оширади. Афсуски, футболчи ҳозирда жароҳатлар гирдобида қолмоқда.

Ўнг қанот ҳужум: Габриэл Мартинелли – 6 миллион фунт

"Арсенал" Эду бошчилигида ажойиб харидга қўл уради. Мартинелли 2019 йилда АПЛга олиб келинади. У 6 миллион фунт эвазига Бразилиянинг унча машҳур бўлмаган "Итуано" клубидан сотиб олинган эди. Орадан тўрт йил ўтди. Мартинелли айни дамда АПЛнинг ёрқин юлдузларидан бири ва олиб келинган нархидан ўн карра кўпроқ қийматга эга.

Ҳужумчи: Хулиан Алварес – 14.1 миллион фунт

Ўтган мавсум бошида "Манчестер Сити" ўз ҳужумчилари Жезус ва Стерлингни сотиб, уларнинг ўрнини Холанд ва Алварес билан тўлдиради. Аргентиналик Хулиан "шаҳарликлар" билан требл қайд этди. Қатарда жаҳон чемпионига айланди. Ҳа, у ҳали Гвардиоланинг асосий таркибига кира олгани йўқ. Аммо керак бўлганда жамоага ёрдам бермоқда. Ҳозирда Хулиан Алварес 60 миллион фунтга баҳоланмоқда.

Ҳужумчи: Айван Тауни – 5 миллион фунт

"Брентфорд" 2020 йилда ўз ҳужумчиси бўлган Олли Уоткинзни "Астон Вилла"га 28 миллионга пуллайди. Унинг ўрнига эса "Питерборо"дан 5 миллион фунт эвазига Таунини олиб келади. Инглиз ҳужумчиси "арилар" билан биринчи мавсумда 31 та гол уриб, АПЛга йўл олади. У ҳозирда элитада ҳам ўзини кўрсатиб келмоқда.

 

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetfootball.com
Киритилди: 21:19, 28.06.2023.
Ўқилди: 5380 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.