Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Александр Хомяков: Хебай жамоада узоқроқ қолишига ишонаман

Баҳо:
+ | -

Суперлига 8-турида меҳмонда “Пахтакор” билан дуранг қайд этган “Андижон” клуби устози Александр Хомяков пешқадамдан олинган очкодан хурсанд эканлиги, Хебайнинг жамоада қолиш имкониятлари ва Эсанов ва режалар ҳақида гапирди.

“Чемпионат пешқадами билан ўйинда очко тортиб олганимиздан хурсандмиз. Қийин, тажовузкор ўйин бўлди. Ҳисобда ортда қолаётганимизга қарамай, ўз ўйинимизни намойиш этдик ва гол урдик. Дуранг ҳаққоний натижа бўлди”.

“Гол ўтказиб юборганимиздан кейин жамоа ҳамжиҳатроқ ўйнади. Кўпроқ ҳужум қилдик ва гол урдик”.

“Хебай жамоа сафида қолишига ишонаман. Унинг амалдаги шартномаси бор ва бу шартнома бўйича мажбуриятлари мавжуд. Иккинчи даврада ҳам у бизнинг сафимизда қолишига ва бизга ёрдам беришига умид қиламан”.

“Эсановни анчадан бери кўрмаяпмиз. У ёшлар термаси сафида ўйнагани боис жамоамизда узоқ вақтдан бери шуғулланмаяпти. Албатта, унда асосий таркибга кириш учун потенциал этарли ва барчаси унинг ўз қўлида”.

“Иккинчи даврада жамоамизга қийинроқ бўлади. Биз яна ўз стадионимизга қайтамиз. Бу биз учун жуда муҳим. Планкани анча баландга кўтара олдик. Шунинг учун кўпроқ меҳнат қиламиз. Албатта, мураббий сифатида айрим позицияларни кучайтиришни истайман”.

Манба: PFL.UZ
Киритилди: 07:08, 30.06.2023.
Ўқилди: 1134 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.