Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Ким Хо Гон: «Иккинчи бўлимдаги ўзгаришлар туфайли ғалаба қозондик»

Баҳо:
+ | -

«Бунёдкор» ва «Ульсан» жамоалари учрашувидан (1:3) кейинги матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози Ким Хо Гон иштирок этди.

- Бугун жуда иккала жамоа учун ҳам қийин учрашув бўлди. Биз яхши ўйин кўрсатдик деб ўйлайман. Футболчиларимизда жуда катта ишонч борлиги учун ҳам ғалабани қўлга киритдик. 3:1 ҳисобида ютган бўлишимизга қарамай, олдинда ҳали яна бир учрашув бўлиб ўтишини айтиб ўтмоқчиман. Барчаси ўшанда ҳал бўлади.

- Сиз кеча ҳужумкор ўйин кўрасатимиз дегандингиз. 3:1 натижаси сиз учун сюрприз бўлдими?
- Кеча ўйин олдидан берган ваъдамнинг устидан чиққанимдан хурсандман. Ўйлайманки бу ғалаба уйда бизга осонроқ бўлиши учун ёрдам беради.

- Бугун жамоа рақиб кучсиз ўйнаганидан ғалаба қозондими ёки «Ульсан»нинг кучли ўйини сабабми?
- Биз бугун «Бунёдкор» ҳужумкор футбол кўрсатади деб ўйлагандик. Бошида шунақа ҳам бўлди. Айниқса биринчи бўлимда рақибнинг яримҳимояси жуда кучли футбол намойиш этди. Биз иккинчи бўлимда яримҳимояни кучайтириш орқали ғалаба қозондик деб ўйлайман.

- Сиз 3:1 ҳисобига шунчалик ишонасизми? Сиз осон бўлади деяпсизми?
- Мен олдин ҳам жавоб ўйини қизиқарли бўлишини айтдим. Биз осон бўлади деганда бироз агрессив ўйиндан қутулганимизни назарда тутгандим.

- «Сувон»га қарши оғир ўйиндан кейин бу учрашувда майдонга тушиш жамоага қийинчилик туғдирмайдими?
- Бу учрашувда биз жамоа таркибида бир қатор ўзгаришларни амалга ошириш имкониятига эгамиз. Футболчилар ротацияси орқали кучли тўғри тақсимлаймиз деб ўйлайман.

- «Бунёдкор»нинг бош мураббийнинг захира ўриндиғида йўқлиги уларга таъсир қилди, деб ўйлайсизми?
- Албатта Қосимовнинг жамоага кўмак бера олмагани салбий таъсир кўрсатмасдан қолмади.

- Бугун жамоа таркибида энг кучли футболчилар жам бўлишди. Кеча айтганингиздек, жамоанинг бор эътибори ОЧЛга қаратилган. Лекин шу учрашувдан келиб чиқиб, жамоадан «Кей-лига»да ҳам мазмунли футбол кўришимиз мумкинми?
- Ҳозир ОЧЛ турганда миллий чемпионатга бор эътиборимизни қарата олмаймиз. «Бунёдкор»га қарши жавоб учрашувидан кейин бу ҳақда ўтириб бир ўйлаш мумкин. Тақвим шу қадар зич тузилганки, бизда бошқа йзл йўқ.

- Рафинья тўрт учрашувда 3та гол уришга муваффақ бўлди. Бу сиз учун совға бўлдими ёки унинг имкониятларини шунга қодир деб ўйлайсизми?
- Рафинья жамоага мавсумнинг иккинчи қисмида жалб қилинган. Унинг имкониятлари ўрганилиб кейин таклиф билдирганмиз. Демак у биз кутган ўйинни кўрсатмоқда, дейишимиз мумкин.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:16, 24.10.2012.
Ўқилди: 3909 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.