"Вест Хэм" ёздаги илк харидини амалга оширди. Хабарларга кўра, Ирландиянинг "Клифтонвилль" клуби футболчиси лондонликлар сафига келиб қўшилган.
17 ёшли ҳужумчи анчадан бери "болғачилар" радарида эди. У тез орада клубнинг 21 ёшгача бўлган таркибида машғулотларга киришади. Аввалроқ Деклан Райс сотуви кечикиши ҳақида хабар қилинган эди.