"Фулхэм" футболчиси жамоани тарк этади. Хабарларга кўра, лондонликлар ҳужумчиси Виллиан ўзига янги клуб қидириши керак. 34 ёшли ҳужумчи ўтган ёзда бир йиллик битим билан "Фулхэм" сафига келган эди.
Марко Силва уни қўйиб юборишга тайёр. Бразилиялик футболчи мавсум давомида 5 та гол ва 6 та ассистга муаллифлик қилган эди. Унга бир нечта Лондон клублари қизиқиш билдирган.