"Лейпциг" клуби ва Венгрия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Доминик Собослаи яқин вақт ичида "Ливерпуль" футболчисига айланади.
Клублар футболчининг трансфери учун барча шартларни келишиб олган. "Ливерпуль" ярим ҳимоячининг трансфери учун 70 миллион фунт тўлаши кутилмоқда.
3 июль, душанба куни футболчи "Ливерпуль" сафида тиббий кўрикдан ўтади, бу ҳақда Sky Sport нашри хабар бермоқда.
2022/23 йилги мавсумда ҳужумкор ярим ҳимоячи клуб миқёсида 46 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 13 та голли узатмани амалга оширди.