Кириш Регистрация

Нодари Кавтарадзе: "Биринчи даврани жуда яхши нотада тамомладик"

Баҳо:
+ | -

“Андижон” жамоасининг “Пахтакор”га қарши учрашувини 22-дақиқасида грузиялик легионер Нодари Кавтарадзе кутилмаганда жароҳат олиб, майдонни мажбурий равишда тарк этди. Ҳолбуки, у учрашувни жуда яхши бошлаганди.

88-рақам остида ўйнаётган Кавтарадзе “Андижон” матбуот хизматига ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Биринчи навбатда омадли сериямиз давом этаётганини айтиб ўтмоғим керак. Ўйлайманки, сафарда “Пахтакор” билан дуранг ўйнаш бу яхши натижа. Барча йигитлар максимум даражада куч сарфладилар. Натижа ҳаққоний. Биз биринчи даврани жуда яхши нотада тамомладик ва мен “Андижон” клубига ким дахлдор бўлса, ҳаммасини бу билан табриклаб қоламан.

Шунингдек, мухлисларимизга алоҳида миннатдорлик билдиришни истаган бўлардим. Шахсан ўзимга келсак, биринчи даврани яхши нотада, айниқса, “Пахтакор”га қарши беллашувда зўр ўйин кўрсатган ҳолда тамомлашни ният қилгандим. Учрашувдан олдин бутун мураббийлар штаби вакиллари ва йигитлар “Пахтакор”га қарши учрашувда яхши натижага эриша олишимизга ишонгандик. Амалда ҳам шундай бўлди. Бахтга қарши йўналишни ўзгартираётган пайтимда тиззам жароҳатланди ва ўзимни ёмон ҳис қилганим боис учрашувни давом эттира олмадим”, - дейди Нодари.

Биринчи давра тугагач, уйига қайтган Кавтарадзе энди жароҳатини даволайди ва биз унга тезроқ соғайиб сафга қайтишини тилаб қоламиз.

Манба: "Андижон" матбуот хизмати
Киритилди: 16:57, 01.07.2023.
Ўқилди: 1868 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [8967]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6481]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5373]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3753]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3546]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2609]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2381]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2362]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2318]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2275]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик