Бугун Вьетнамнинг Хошимин шаҳрида футзал бўйича халқаро мусобақа бошланди. Унда Вьетнам, Ўзбекистон, Италия ва Кувайт терма жамоалари иштирок этишмоқда.
Бугун терма жамоамиз мусобақадаги илк ўйинини Кувайтга қарши ўтказди. Бизни ЖЧдан маҳрум қилган мазкур терма жамоа ўйиннинг бошида 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олди. Терма жамоамиз эса ўйин давомида аввалига ҳисобни тенглаштирди, кейин эса олдинга чиқиб олди. Ўйин тугаши арафасида эса кувайтликлар ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлишди — 3:3.
Регламентга кўра, жамоалар ўйиндан кейин пенальтилар сериясини амалга оширишди. Ушбу "лоторея"да омад Кувайтга кулиб боқди — 3:1.
25 октябрь, пайшанба
Халқаро турнир, Хошимин, Вьетнам
ЎЗБЕКИСТОН – КУВВЙТ 3:3 (1:3 - пенальтилар серияси)
Ўзбекистон т.ж. голлари: Артур Юнусов, Дилшод Ирсалиев, Олег Холмуҳаммедов
Ўзбекистон:
Бошланғич таркиб: Рустам Умаров, Нодир Элибоев, Константин Свиридов, Артур Юнусов, Дилшод Раҳматов.
Захира: Олег Тукмаков, Мақсуд Файзуллаев, Константин Свиридов, Олег Холмуҳаммедов, Ғулом Мамажонов, Жамолиддин Шарипов, Фарҳод Абдумавлонов.
Ўзбекистон футзал терма жамоаси 19 октябрь куни Вьетнамга етиб бориб, бир ҳафталик йиғин ўтказди ва кеча Вьетнам билан ўртоқлик учрашувини ўтказди. Унда вакилларимиз 5:6 ҳисобида имкониятни бой беришди. Терма жамоамизнинг 4та голига Дилшод Раҳматов муаллифлик қилган бўлса, битта гол Холмуҳаммедов ҳисобига ёзилди.