Футзал бўйича ўзбекистонли ФИФА рефериси Шуҳрат Пўлатов шу йилнинг 1-18 ноябрь кунлари Таиландда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун жўнаб кетди.
Ушбу мусобақага 38 нафар ҳакамлар таклиф этилган бўлиб, улар 26-31 октябрь кунлари Таиландда мусобақа олдидан ташкил этиладиган семинарда иштирок этишади. Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган ҳакамларнинг қитъалар бўйича тақсимоти қуйидагича:
ОФК (Осиё) — 8
АФК (Африка) — 4
КОНКАКАФ (Шимолий ва МАрказий Америка) — 6
КОНМЕБОЛ (Жанубий Америка) — 8
ОФК (Океания) — 2
УЕФА (Европа) — 10.