Кириш Регистрация

Наманганлик болалар — Ўзбекистон чемпиони

Баҳо:
+2 | -

Куни кеча Наманганда 1999 йилда туғилган ёшлар ўртасида республика биринчилиги якунига етди, деб хабар беради УзИнформ.

Мусобақалар Намангандаги "Ёш куч" ҳамда "Навбаҳор-Умид" футбол мактабига қарашли майдонларда бўлиб ўтди. Турнирда жами 10 та жамоа қатнашган бўлиб, учрашувлар 25 дақиқадан иборат икки бўлимдан иборат бўлди.

Наманганлик ёш футболчилар ўз гуруҳларида Қашқадарё (2:0), Андижон-2 (6:0) ва Бухоро (4:4) жамоалари билан беллашиб, гуруҳда дастлабки ўрин билан ярим финалга йўл олишди. "А" гуруҳидан шунингдек Бухоро вакиллари ҳам плей-оффга йўл олишди.

Ярим финалда ёшларимиз фарғоналик тенгқурларига қарши кечган учрашувда қийинчилик билан (2:1) зафар қучиб финалга йўл олишда. Финалда эса ўз гуруҳдошлари - Бухоро жамоаси рақиб бўлди. Қизиқарли кечган учрашувда Наманган жамоаси ягона гол эвазига ғалаба қозониб, Ўзбекистон чемпиони бўлишди!

Ярим финал
Наманган-Фарғона 2:1
Бухоро-Тошкент вил. 1:0

3-ўрин учун
Фарғона-Тошкент вил. 2:0

ФИНАЛ
Наманган-Бухоро 1:0

"Навбаҳор"нинг келажаги шу ёшлар қўлида!

Манба: www.uzinform.com, www.lochinlar.uz
Киритилди: 11:08, 26.10.2012.
Ўқилди: 4868 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4855]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4571]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4304]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3675]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3504]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3389]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [3169]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2929]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2641]

«Реал» ярим ҳимоячиси Англия клубига ўтиши мумкин [2367]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик