Кириш Регистрация

«Арсенал» тез орада «Адидас» билан шартнома имзолайди

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Арсенал» клуби тез орада «Адидас» фирмаси билан ҳомийлик шартномасини имзолайди. Бу ҳақда «The Telegraph» нашри хабар тарқатмоқда.

Газтенанинг ёзишича, дунёнинг энг машҳур футбол экипировкалари чиқарувчи фирма билан шартнома эвазига «Арсенал» йилига 25 миллион фунт  стерлинг ишлаб топади.

«Арсенал»нинг «Nike» билан амалдаги шартномаси 2013/2014 йилги мавсум сўнгига қадар давом этади. Бу шартномага мувофиқ канонирлар йилига 13 миллион фунт стерлинг ишлаб топадилар. «Nike» фирмаси маҳсулотларини мухлислар томонидан сотиб олиниши бўйича «Арсенал» «Манчестер Юнайтед» ва «Барселона»дан кейин учинчи ўринда туради. Ҳар йили «канонирлар»нинг футболкасини тахминан 800 минг мухлис харид қилади.

Қайд этиб ўтиш жоиз, «Адидас» «Арсенал»га ўтган мавсумда «Ливерпуль» билан шартномаси тугагач, таклиф билан чиққанди. «Адидас» 90-йиллар ўрталарида «Арсенал»га ҳомийлик қилганди. Энди бундан буёғига улар яна жамоага ҳомийлик қилишади. Шунингдек корхона «Фулҳэм»нинг ҳам ҳомийсига айланади.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 12:51, 26.10.2012.
Ўқилди: 5086 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7107]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3456]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3239]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3025]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2169]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2149]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2063]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1997]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [1992]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1946]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик