"Жирона" ярим ҳимоячиси Ориол Ромеу "Барселона"га қайтмоқчи.
Олдинроқ "Барселона" ўз тарбияланувчисини қайтаришни режалаштираётгани хабар қилинганди. "Жирона" Ромеу учун 10 миллион евро товон пули талаб қилмоқда ва нархнинг пасайишига ёки бошқа ўйинчиларнинг келишувга киритилишига рози бўлмайди.
AS хабарига кўра, "Барселона" Ромеу учун 5-6 миллион евро таклиф қилишга тайёр - клуб оғир иқтисодий вазият туфайли кўпроқ пул тўлашга тайёр эмас. Ромеу ўз навбатида трансфер ойнаси тугашини кутмоқчи эмас ва тезроқ "Барселона"га ўтишга умид қилмоқда. Футболчи клублар ўртасидаги музокаралар тезлашишини кутмоқда.
2022/23 йилги мавсумда Ориол Ромеу “Жирона” сафида 36 та ўйин ўтказиб, 2 та голли узатмани амалга оширди.