Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино - Парма
14/03 01:00 Алавес - Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Рўзиқул Бердиев "Нефтчи"дан учралган мағлубиятдан сўнг нималар деди?

Баҳо:
+ | -

Суперлига 8-туридан ўрин олган “Нефтчи” – “Насаф” (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Бугун икки жамоа ҳам бир хил схемада ўйнагани учун асосан юқоридаги тўп учун кураш бўлди. “Нефтчи” буни яхши ўзлаштирган ва асосан узун тўплар билан ва стандартларда яхши ҳаракат қилади. Бугун ҳам шундай бўлди. Узун паслар, тўп учун кураш кўп бўлди. Пеналти ва жарима зарбасидан осон гол ўтказдик. Бу вазиятда футболчиларда ҳам, дарвозабонда ҳам айб бор.

Ҳакамлар майдондаги энг муҳим шахслардан бири саналади, аммо уларни муҳокама қилмоқчи эмасман. Айбни улардан эмас, ўзимиздан излаган маъқул. Ҳужумда кутилганидек ҳаракат қилмадик. “Нефтчи” сингари узун паслар билан ўйнайдиган жамоага қарши ҳаракат қилишга у қадар кўникмаганмиз ва бу бироз қийинчилик туғдирди. Биз бу нарсага унчалик ҳам тайёр эмасдик.

Мозговой бизнинг асосий футболчимиз. Эрталаб майдонга туша олмаслигини билдирганидан сўнг уни қайдномага киритмадик. Албатта, унинг ўрни билинди. Унинг ўрнида Эшмуродов ҳам ёмон ҳаракат қилмади. Стандарт вазиятларда рақибга имконият бердик.

Ўйлашимча, дуранг адолатли натижа бўларди. Вазиятлар кам бўлишини билардик. Шу сабаб ҳам стандарт вазиятлардан фойдаланиш керак эди. Рақиб буни яхшироқ уддалади. Ўша вазиятларда биз хато қилдик.

Жамоамиздаги асосий муаммо бу ҳужум чизиғи. Ҳозирда яхши ҳужумчи излаяпмиз. Олдинги чизиқ учун янги футболчилар бизга керак”, – деди Бердиев.

Манба: PFL.UZ
Киритилди: 00:30, 03.07.2023.
Ўқилди: 4450 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.