"Барселона" "Манчестер Сити" ҳимоячиси Жоау Канселуга қизиқиш билдирмоқда.
Каталонияликлар спорт директори лавозимида ишлаётган Деку жамоанинг ўнг қанот ҳимоясини кучайтириш керак, деб ҳисоблайди.
"Кўк-анорранглилар" португалиялик футболчини сотиб олиш опцияси билан ижарага олиш вариантини кўриб чиқмоқда. "Шаҳарликлар" эса ўз футболчисини сотмоқчи.
Қолаверса, "Барселона" 29 ёшли футболчига "Манчестер Сити"да оладиган маошини - йилига тахминан 8 миллион еврони тўлашга қурби етмайди. Шу сабабли, мумкин бўлган трансфер учун Канселу маошини камайтиришга мажбур бўлади.