Кириш Регистрация
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 4-2 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 1-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай 1-4 Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания
30/06 05:00 Канада - Чили
30/06 05:00 Аргентина - Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия

Эрик тен Хагнинг энг қиммат харидлари: Мейсон Маунт кейингиси бўлади

Баҳо:
+ | -

Эрик тен Хаг "МЮ"да тўлиқлигича ўзи истаган жамоани шакллантиришга ҳаракат қилмоқда. У ўзининг клубдаги иккинчи ёзини бекор ўтказмоқчи эмас. Афсуски, айни дамда Глейзерлар сабабли "қизил иблислар"га керакли ўйинчилар жамоага келмаслиги мумкин. Шунга қарамай, Мейсон Маунт 55 миллион фунтга олиб келинди. Унинг расмий равишда таништиргунига қадар, тен Хаг фаолиятидаги энг қиммат трансферларга назар ташлаймиз.

Тирелл Маласия – 13 миллион фунт

Эрик тен Хаг Англияга келганидан сўнг биринчи ўринда Маласияни олиб келганди. 23 ёшли ҳимоячи дебют мавсумида 39 та баҳсда майдонга тушди. Афсуски, Маласиядан кутилган умидлар оқланмади. Шу сабаб у ҳозирнинг ўзида жамоадан кетиши мумкин.

Эдсон Алварес – 14 миллион фунт

"Аякс" 2019 йилда Алварес учун "Клуб Америка"га 17 миллион доллар тўлаб беради. 25 ёшли ҳимоячи шундан бери икки бор Нидерландия чемпионига айланди. Агарда Алварес ҳозирнинг ўзида сотувга қўйиладиган бўлса, 50 миллион фунтга яқин суммага сотилади. Бу эса "Аякс" учун катта фойда дегани.

Дэйли Блинд – 14 миллион фунт

Тўрт йиллик "МЮ"даги фаолиятидан кейин, Блинд яна "Аякс"га қайтади. У 2018 йилда 14 миллионга қайтадан сотиб олинганди. Ҳимоячи 2022 йил декабрида шартномасини муддатидан аввал якунлаб, "Бавария"га йўл олади.

Антони – 18.2 миллион фунт

Тен Хаг Антони сиймосида катта юлдузни кўради. Шу сабабли уни 2020 йил аввалида 20 миллион евродан ошиққа сотиб олишни буюради. Бразилиялик клубда икки мавсум ҳаракат қилди ва тен Хаг ортидан "МЮ"га олиб келинди. "Аякс" унинг ортидан қанча фойда кўрганини биласиз.

Себастьeн Аллер – 20.25 миллион фунт

Аллер 45 миллион фунт эвазига "Вест Хэм"га олиб келинади. Икки мавсумдан кейин "болғачилар" уни икки баробар арзон нархга бўлса ҳам сотишга мажбур бўлади. Тен Хаг бу имкониятдан фойдаланган ҳолда, 2021 йилнинг январида ҳужумчини сотиб олади. У бир йил ичида "Аякс" сафида 66 та ўйин ўтказиб, 47 та гол уришга эришганди. 2022 йилда Аллер 29 миллионга "Боруссия Дортмунд" сафига равона бўлади.

Лисандро Мартинес – 56.7 миллион фунт

Эрик тен Хаг ўз шогирдини "МЮ"га чорлайди. Мартинес 2022 йилнинг ёзида катта маблағ эвазига "Аякс"ни тарк этади. Кўпчилик ҳимоячининг бўйини танқид қилганди. Аммо бу муаммо эмаслиги маълум бўлади. Аргентиналик ўтган мавсумда жамоасининг энг ёрқин вакилига айланганди.

Каземиро – 60 миллион фунт

Френки де Йонг масаласида муваффақиятсизликка учраганидан сўнг, "МЮ" унга аталган пулни Каземиро учун сарфлайди. Ёши ўтиб қолган футболчи учун катта пул сарфлаш, танқидларга дучор бўлади. Аммо ҳаммаси Каземиронинг ўйини олдида кўринмай қолди. У янги мавсумда ҳам "МЮ"ни титуллар учун курашадиган жамоага айлантириши мумкин.

Антони – 85 миллион фунт

Тен Хаг ўзига керакли бўлган футболчиларни асосан "Аякс"дан жалб этди. Бу унга биринчи мавсумдаёқ керакли натижаларга эришишга ёрдам берди. "Аякс" вазиятдан фойдаланган ҳолда Антони учун ўта катта нарх белгилаб қўйди. Вингер аммалаб сотиб олинди. Аммо биринчи мавсумда Антони 85 миллионга арзийдиган футболчидек кўринмади.

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetfootball.com
Киритилди: 13:14, 03.07.2023.
Ўқилди: 2221 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.