Кириш Регистрация
15/07 23:59 Англия 1-2 Аргентина
16/07 20:00 Нефтчи 2-1 Бухоро
16/07 20:00 Бунёдкор 1-3 Насаф
16/07 20:00 Сўғдиёна 2-0 Хоразм
17/07 20:00 Навбаҳор - ОКМК
17/07 20:00 Машъал - Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор - Локомотив

Евро-2016 бўйича йиғилиш ўтказилди

Баҳо:
+ | -

2016 йили Францияда бўлиб ўтадиган Европа чемпионатининг ташкилий қўмитасининг йиғилиши Париж шаҳрида бўлиб ўтди. 2011 йилнинг апрель ойида ташкил этилган ишчи гуруҳ қуйидаги таркибдан иборат:

1. Мишель Платини - УЕФА президенти;
2. Жак Ламбер - Евро-2016 ташкилий қўмита президенти;
3. Жанни Инфантино - УЕФА бош котиби;
4. Теодор Теодоридис - УЕФА бош котиби ўринбосари;
5. Борис Михайлов - УЕФА Ижроқўми аъзоси ва Болгария футбол федерацияси президенти;
6. Питер Гиллерон -  УЕФА Ижроқўми аъзоси ва Швейцария футбол федерацияси президенти;
7. Ноэль Ле Грает -  Франция футбол федерацияси президенти;
8. Валерий Форнейрон - Франция спорт вазири;
9. Морий Винсент - мезбон шаҳарлар ассоциацияси раиси;
10. Мартин Каллен - УЕФА мусобақаларни ўтказиш департамент директори, Евро-2016 бош директори.

2016 йилги Европа чемпионати 10 июнь куни бошланади. Хабарингиз бор, бу галги мусобақадан бошлаб, Еврода 24та жамоа иштирок эта бошлайди. Турнирда 51та ўйин ўтказилади. Бу аввалги мусобақадан 20тага кўп. 52та жамоа саралашда иштирок этади ва 24та ўрин учун кураш олиб боради. Саралаш баҳслари қуръа ташлаш маросими 2014 йил 9 март куни Ницца шаҳрида ўтказилади. Франция томони шаҳарлар ва стадионлар рўйхатини тақдим этади ва УЕФА Ижроқўми 2013 йилнинг 24 январь куни буни тасдиқлайди. Ҳозирча Бордо, Ланс, Лилль, Лион, Марсель, Ницца, Париж, Сен-Дени, Сент-Этьен ва Тулуза шаҳарлари рўйхати тақдим қилинган.

Евро-2016 учун бир нечта стадионлар қурилиши ва футбол инфраструктаси янгиланиши кутилмоқда.

Евро-2016 тақвими:
2013 йил баҳор: Мусобақа логотипи ва бренди тақдимоти
2014 йил 9 март: Саралаш босқичига қуръа ташлаш маросими
2014 йил сентябрь: Саралаш мусобақаси бошланиши
2015 йил июнь: "Мусобақага бир йил қолди" маросими
2016 йил март: Финал босқичи семинари
2016 йил июнь: Мусобақанинг бошланиши
2016 йил 10 июль: Финал

Манба: www.uefa.com
Киритилди: 18:40, 26.10.2012.
Ўқилди: 5065 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Беллингем ўйиндан сўнг нима сабабдан Аргентина терма жамоаси ўйинчисини ургани маълум бўлди [12407]

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихидаги рекордини янада янгилади [7789]

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихида мутлақ рекорд ўрнатди [4814]

Беллингем Аргентинага қарши баҳсда Мессига нималар деганини айтди [3963]

ЖЧ-2026. Аргентина Англияни иродали тарзда мағлуб этиб, финалга йўл олди. Мессидан иккита ассист [3517]

«Бавария» Олисе учун «Реал»дан қанча сўраши маълум бўлди [3123]

Месси ЖЧ-2026 финалига чиқиш ҳақида фикр билдирди ва танқидчиларга жавоб қайтарди [3043]

Аргентина миллий жамоаси футболчилари Мессининг жамоа учун аҳамиятини таъкидлашди [2439]

Харри Кейн Англиянинг ЖЧ-2026 ярим финалидаги мағлубиятига муносабат билдирди [2299]

Романо Майкл Олисенинг «Реал»га ўтиш шартини маълум қилди [2289]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик