Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Сильвио Берлускони 4 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Баҳо:
+ | -

Милан суди Италиянинг собиқ бош вазири Сильвио Берлусконини, Mediaset компаниясида амалга оширилган молиявий қаллобликларда айбдор деб топиб, тўрт йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда Италиянинг AGI ахборот агентлиги хабар бермоқда. Бундан ташқари, ANSA ахборот агентлиги хабарига кўра, Берлусконига уч йил давомида давлат лавозимларини эгаллаш тақиқлаб қўйилган. Бошқа айбловлар бирга, Mediaset жиноий иш бўйича Италия солиқ хизматига 10 миллион евро миқдорида жарима тўлаши ҳам белгилаб қўйилди.

Sky TG24’нинг ёзишича, прокурор сиёсатдонни 3 йилу 8 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилишни сўраган. Айни вақтда, Милан прокурори томонидан 3 йилу 4 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилиниши сўралган Mediaset президенти Феделе Конфалоньери (Fedele Confalonieri) суд томонидан оқланган.

Ҳукм ўқиб эшиттирилган вақтда Берлусконининг ўзи судда бўлмаган. Унинг адвокатлари суд қарори бўйича бирор изоҳ беришмаган.

Берлускони Италиядаги энг йирик медиа гуруҳлардан бири ҳисобланган Mediaset’нинг асосчиси ҳисобланади. Медиагуруҳдаги фирибгарликлар бўйича иш 2006 йилда очилган. Прокуратура маълумотларига кўра, Берлусконилар оиласига тегишли компания Америка телекўрсатувлари ва кинофильмларини трансляция қилиш ҳуқуқини 470 миллион долларга сотиб олган. Харид оффшор компаниялари орқали амалга оширилган. Муаллифлик ҳуқуқларининг нархи борасидаги қаллоблик ҳисобига Берлускони ва унинг шериклари солиқ тўловларидан қочишга эришишган.

Собиқ бош вазир ва бошқа айбдорлар ўз айбларини инкор этишмоқда. Милан судининг қарори юқори инстанциялар томонидан рад этилиши мумкин.

Италия судлари бунгача ҳам Берлусконига қарши шунга ўхшаш ишларни кўриб чиқишган. Жумладан, 2012 йилнинг ёзида Рим суди далиллар етарли бўлмагани сабаб ишни ёпган бўлса, 2011 йилнинг октябрида Милан суди сиёсатчига қўйилган айбловларни бекор қилганди. Ушбу ишларда ҳам Mediaset’нинг муаллифлик ҳуқуқларини сотиб олишда солиқдан бўйин товлагани масаласи кўриб чиқилган эди.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 19:21, 26.10.2012.
Ўқилди: 5827 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Бу футбол учун шармандалик». Раде Богданович Роналдунинг ЖЧ–2026даги иштироки ҳақида фикр билдирди [5206]

Zo'r TV телеканали 13-июнь куни ЖЧ-2026нинг 4 та ўйинини жонли трансляция қилади [3887]

“Реал” “Арсенал” футболчиси билан музокара бошлади [3284]

Левандовски шартнома муддатини ўзи танлаши мумкин — унинг янги клуби маълум [2419]

«Манчестер Юнайтед» Фернандеш трансферига яқин [2412]

Марсело ЖЧ-2026 стартидан сўнг полиция томонидан эвакуация қилинди [2211]

Мбаппе Аргентина билан эҳтимолий ўйин ҳақида фикр билдирди Месси [2030]

Колумбия тарихидаги энг яхши тўпурар: “Барчаси Ўзбекистонга қарши ўйиндан бошланади” [2012]

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоамиз боксчиларимиз талқинида! [1707]

“Аввалги мураббийнинг тактикасига мос келмагандим”. Азиз Ғаниев жароҳати ва ЖЧ—2026 даги иштироки ҳақида гапирди [1635]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик