Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо Испания чемпионатининг 9-туридан ўрин олган «Мальорка»га қаши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Мальорка» — ажойиб мураббийга эга бўлган яхши жамоа. Бизни ўта мураккаб учрашув кутиб турганини айтишим лозим».
«Боруссия» билан ўйиндаги мағлубиятдан сиқилаётганим йўқ. Сабаби чемпионлар лигасида бизнинг мақсадимиз барча учрашувда ғалаба қозониш эмас. Мана шундай мураккаб гуруҳдан кейинги босқичга чиқиш».
«Эртага Игуаин чап қанот ҳимоячиси амплуасида тўп суради. У жуда тез ва кучга тўла футболчи. Гонсало бу ишни эплай олади», дея Моуриньонинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда «AS» нашри.