Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

"Челси" Мейсон Маунт ўрнига сотиб олиши мумкин бўлган беш футболчи: Почеттино уларнинг қай бирини танларкин?

Баҳо:
+ | -

"Челси" трансферлар ойнаси очилиши билан футболчи сотишга тушиб кетди. Ҳозирча, кетганларнинг энг қимматларидан бири Мейсон Маунт бўлиб турибди. У 55 миллион фунт эвазига "МЮ" сафига йўл олди. Академиядан чиққан футболчи 2019 йилдан бери "Челси"нинг асосий фигураси бўлиб келаётганди. Унинг кетишини катта йўқотиш дегувчилар ҳам топилади. Хўш, Почеттино унинг ўрнини қандай тўлдирса бўлади?

Габри Вейга


Ёши: 21
Клуби: "Сельта"

Катта-катта клублар Вейгани сотиб олишга қизиқмоқда. Улар ичида "ПСЖ" ва "Манчестер Сити" ҳам бор. Уларнинг ёнига ҳозир "Челси" ҳам қўшилган. 21 ёш ярим ҳимоячи 35 миллион фунтдан камига сотилмайди. Вейга ўтган мавсумда Ла-лигада порлаб, 11 та гол билан ўз жамоасини олдинга етаклади. Унинг майдондаги вазифаси жамоадошларини ҳужумга бошлашдан иборат. Мухлислар ёқимтойи бўлган ярим ҳимоячидан Почеттино қандай фойдаланишни билади.

Сергей Милинкович-Савич
Ёши: 28
Клуби: "Лацио"

Сербия терма жамоаси аъзоси бир неча йилдан бери римликлар сафини тарк этишга яқин тургандек эди. Милинкович-Савичга ҳозирда АПЛ клублари, жумладан "Челси" қизиқиш билан қарамоқда. Италиянинг ўзида эса "Ювентус" даъвогарлар қаторида турибди. Ярим ҳимоячи майдондаги вазифаси эътибори билан Маунтга солиштирса бўладиган номзод. Аммо жамоага фойдаси ва таъсири борасида Сергей кучлироқ. Уни "Лацио" осонликча қўйиб юбормайди.

Райан Гравенберх
Ёши: 21
Клуби: "Бавария"

Нидерландия терма жамоаси аъзоси сўнгги 12 ой ичида анча қийин даврларни бошдан ўтказди. "Бавария" Гравенберхга мавсум давомида етарлича имконият бермади. У терма жамоаси билан Европа чемпионатини эрта тарк этишга мажбур бўлган эди. 21 ёшли талант кўпчилик томонидан Поль Погбага қиёсланади. Ҳа, Гравенберх Погба каби сўниб боряпти. Асосий таркибда жой тегмагани учун, унинг манзили тез орада ўзгариши мумкин. "Челси" эса ярим ҳимоячи учун ҳамлага тайёр турибди.

Николо Барелла
Ёши: 26
Клуби: "Интер"

Барелла ўспирин сифатида "Кальяри"дан олиб келинади. У миланликлар билан Европадаги энг яхши ярим ҳимоячилардан бири бўлди. Барелла Европа ва Италия чемпионлигини айнан бир йилда (2021) қўлга киритганди. Ярим ҳимоячи "Интер"нинг ЕЧЛ финалчисига айланишида катта рол ўйнади. Албатта, "нераззурилар" уни йўқотишни истамайди. Даъвогарлардан эса катта пул талаб қилиши турган гап. "Челси" бу борада вазиятни жиддий кузатиб туриши лозим.

Давиде Фраттези


Ёши: 23
Клуби: "Сассуоло"

Агарда Бареллага етишни иложи бўлмаса, у ҳолда "Челси"да унинг терма жамоадаги дўсти бўлмиш Фраттезини сотиб олиш варианти ҳам бўлади. У икки мавсумдан бери А сериянинг энг барқарор футболчиларидан бири бўлиб келмоқда. Ярим ҳимоячи майдоннинг ҳар икки четида фойдали саналади. Номи машҳур бўлмаганига қарамай, 23 ёшли футболчи вазифавий жиҳатдан ҳамма ишини аъло бажариши билан ажралиб туради. "Челси"да уни чўнтакбоп нархда сотиб олиш имконияти мавжуд.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: 90min.com
Киритилди: 14:05, 05.07.2023.
Ўқилди: 3494 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [7250]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [3366]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2405]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2341]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2292]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2282]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2217]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2004]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [1931]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [1799]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик