Каталониянинг «Барселона» клуби ҳужумчиси Лионель Мессининг «Райо Валеькано»га қарши учрашувда киритган голи унинг фаолиятидаги 300-голига айланди. Бу ҳақда «Infostrada» статистик нашри хабар тарқатмоқда.
Манбанинг маълум қилишича, Мессига 300та гол (иккинчи голдан кейин бу кўрсаткич 301тани ташки қилди) уриш учун «Барселона» ва Аргентина терма жамоалари таркибида ўтказган 419 ўйини етарли бўлган. 269та (270та) голни футболчи «кўк-анорранглилар» учун киритган бўлса, 31та гол Аргентина терма жамоаси таркибидаги ўйинларига тўғри келади.
Голларнинг 246тасини Месси чап оёғида киритган бўлса, 40та гол ўнг оёқда амалга оширилган. 12 бор бош билан урилган гол ҳам унинг ҳисобида мавжуд. Шунингдек футболчи битта голни гавдаси билан, яна бир голни эса қўли билан киритган.
Қўшимча қилиб айтиш керак Мессининг 20та голи Мадриддаги стадионларда қайд этилган.