Бразилия терма жамоаси тез орада Жаҳон чемпионатидаги юришини бошлайди. Гуруҳ босқичининг 1-турида Карло Анчелотти шогирдлари Марокашга қарши майдонга тушади.
Globo Esporte нашрига таяниб The Touchline берган хабарга кўра, Анчелотти марказий ҳужумчи позициясида Матеус Куньяни асосий таркибда майдонга туширишни режалаштирмоқда. Эндрик эса «селесао»нинг мундиалдаги илк учрашувини захира ўриндиғида бошлайди.
Бразилия ва Марокаш терма жамоалари ўртасидаги учрашув 14 июнь куни Тошкент вақти билан соат 03:00 да бошланади.













