Кириш Регистрация
21/05 19:00 Бунёдкор 3-2 Локомотив
23/05 23:45 Кальяри - Фиорентина

АПЛнинг энг сермаҳсул ўйинчиларидан бири 105 миллионни оқлашга тайёр! (статистик ёндашув)

Баҳо:
+ | -

Деклан Райс Микель Артета жамоасини янги босқичга олиб чиқадими?

"Арсенал" Деклан Райсни Лондонга кўчириш истагини яширмади, чунки Микель "Манчестер Сити"ни Премьер-лига тахтидан тушириш учун ўз сафини кучайтирмоқчи. Бу жуда катта суммага тушди, маълумотларга кўра, 100 миллион фунт кафолатланган, қўшимча 5 миллион фунт бонус "Вест Хэм"нинг чўнтагига тушади ва ҳозирда энг катта баҳс Райс бунга арзийдими ёки йўқми?

Биринчидан, у тўпни мукаммал назорат қилади. Райс олти йилни "Вест Хэм"да асосий жамоа ўйинчиси сифатида ўтказди. 2017-18 йилги дебют мавсумида у Премьер-лиганинг 26 ўйинида майдонга тушди ва 90 дақиқада ўртача 4,6 марта тўп учун курашда ғалаба қозонди, асосан марказий ҳимоячи сифатида. Кейинги мавсумда, у ярим ҳимояга ўтганида, бу кўрсаткич 8,6 тага, 2022-23-йилда эса 9,2 тага кўтарилди. У ўтган мавсумда 334 марта тўпга эгалик қилган ҳолда лигада энг яхшисига айланганди. Райс шунингдек, мавсумни энг кўп марта тўпни олиб қўйиш борасида ҳам пешқадам сифатида якунлади. Унинг 63 очкоси Идрисса Гуйе, Шейка Дукоре ва Мойзес Кайcедо (барчаси 56)дан 7 баллга кўп.

У мукаммал ҳимоялана олади ва 2022-23-йилги мавсумда лигада атиги 20 марта рақибларининг дриблингини ўтказиб юборган, бу ўртача ҳар бир ўйинга 0,6 тадан тўғри келади. Бу Кайседо (0,8), Родри, Бруно Гимарайш (иккаласи ҳам 0,9), Томас Парти (1,0), Гуйе (1,0) дан яхшироқ эди. 2022/23-йилда АПЛда “Арсенал” сафида камида 500 дақиқа тўп тепган марказий ярим ҳимоячиларнинг ҳеч бири Райсдан (88,0%) яхшироқ узатма аниқлигига эга бўлмаган, ҳеч бири у қадар кўп тўпни олиб қўймаган (90 дақиқа давомида 1,7 та) ва ҳеч ким бунчалик кўп лонг болларни (6.1) бажармаган. Райс бутун мавсум давомида майдонда 3272 дақиқани ўтказди, бу исталган "Арсенал" ярим ҳимоячисидан кўп дегани. Дарҳақиқат, у ўзининг сўнгги беш мавсумининг ҳар бирида камида 32 та ўйинда майдонга тушди, демак, асосий жамоада формасини сақлаб қолиш учун унга ишониш мумкин.

Таққослашларимизга кўра, Европанинг топ-5 лигасидан ўтган мавсумда Райснинг профилига энг яқин футболчи бу ёзда “Арсенал”ни тарк этиши мумкин бўлган Парти бўлган. Таққослашларга кўра, Партининг самарадорлиги Райснинг натижаси билан деярли ўхшаш – 87,3%. Демак, Райс ганалик футболчининг ўрнини эгаллаши мумкин, аммо агар "Атлетико Мадрид"нинг собиқ ўйинчиси жамоада қоладиган бўлса, улар жуда қизиқарли жуфтлик ҳосил қилишлари мумкин.

Райснинг ўтган мавсумдаги энг эсда қоларли лаҳзаларидан бири УEФА Конференциялар Лигаси чорак финалининг "Гент"га қарши ўйинида (4:1) урган ажойиб голи бўлди, ўшанда у ўз жарима майдонидан югуришни бошлаб, мезбонларнинг ёввойи мухлислари қаршисида гол уриш билан вазиятни якунлаганди. Шундан сўнг, Райс БТ Спортга шундай деди: "Мен бу позицияларда тўп билан курашганимда ўзимни яхши ҳис қиламан. Ҳимоячиларга дуч келганимда ва алдашиш учун жой бўлса, ўзимни ажойиб ҳис қиламан".

Унинг ҳужум эпизодларидаги иштироки ҳам ўз жамоадошлари ичида тенгсиз эди, ўтган мавсумда Райс Премьер-лигада 138 марта ҳужумларда иштирок этди, бу "Вест Хэм" ўйинчилари орасида энг кўпидир. Фақат Саид Бенраҳма (47) ва Жаррод Боуэн (35) лигада Райсдан кўра кўпроқ очиқ зонада хавфли вазиятлар яратдган. Райс "Вест Хэм"нинг биринчи рақамли тўп узатувчиси ҳисобланади, у ўтган мавсумда жамоадошларидан деярли икки баравар кўп пас берди. Ҳақиқатан ҳам, унинг 2083 та узатмаси бутун лига ҳимоячилари орасида фақат Родри, Пьер-Эмилб Хёйберг ва Кайседодан кейинги ўринда туради, Дэвид Мойес жамоасини тўпга эгалик қилишда мастер деб ҳисобламасак, бу жуда ажойиб натижадир. Фақат “Ноттингем Форест” ва “Борнмут” жамоалари тўпга эгалик қилиш даражаси бўйича “Вест Хэм”дан орқада – 41,4%.

Бу унинг тўпни доим беҳуда бериб юборишини англатадими? Йўқ. Райс ўз узатмаларининг 88,1 фоизини аниқ бажаради, бу эса камида 1000 та узатмани аниқ амалга оширган саккизта ярим ҳимоячилар қаторида деганидир. Шунингдек, ярим ҳимоячилар орасидан фақат Бруно Фернандеш (633) ва Родри (624) Райсдан (607) кўпроқ олдинга узатмалар беради. У тўпни олиб юришни ҳам яхши кўради. Ярим ҳимоячилар орасида фақат Родри ўтган мавсумда Райсга (597) қараганда Премьер-лигада кўпроқ (702) тўпни хавфсиз олиб юрган. 24 ёшли футболчи фаолиятида навбатдаги қадамни қўйишга тайёр ва "Арсенал" унга шундай ишонч кўрсатиб, клубнинг рекорд тўловини амалга оширгани учун, Декланга қўйиладиган шартлар ҳам кўп. "Вест Хэм"даги вақтини муносиб якунлаб, Конференциялар лигасида ғолиб чиққан Райс энди совринлар учун мунтазам курашиш, Чемпионлар лигасида ўйнаш имкониятига эга.

 

Юсуфбек Сайдалиев тайёрлади 

Манба: stadion.uz
Киритилди: 15:51, 05.07.2023.
Ўқилди: 2725 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.