Кириш Регистрация
24/04 00:30 Реал Овьедо 1-1 Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм 0-2 Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум 2-1 Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор 1-3 Андижон
24/04 23:45 Наполи 4-0 Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд 0-5 Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис 1-1 Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
26/04 15:30 Фиорентина - Сассуоло
26/04 17:00 Райо Вальекано - Реал Сосьедад
26/04 18:00 Женоа - Комо
26/04 19:15 Реал Овьедо - Эльче
26/04 21:00 Торино - Интер
26/04 21:30 Осасуна - Севилья
26/04 23:45 Милан - Ювентус
27/04 00:00 Вильярреал - Сельта

«Металлург-2023»: Биринчи давра сарҳисоби

Баҳо:
+ | -

“Металлург”ни мавсум бошидан буён икки нафар бош мураббий бошқарди. Испаниялик Луисма Эрнандес  3-турдан (+1=0-2, 1:6) кейин истеъфога чиқарилди. 4-турдаги “Пахтакор”га қарши учрашувда (+0=0-1, 1:3) жамоани катта мураббий Илёс Қурбонов майдонга олиб тушди. 5-турдан эса “Металлург” бошқаруви черногориялик Веско Стешевич қўлига ўтди (+2=3-4, 9:14).

Мураббийлар штаби 13 та ўйинда 24 нафар футболчи хизматидан фойдаланишди. Биринчи давранинг барча 13 та учрашувларида майдонга тушган ўйинчилар сони 4 нафар. Лекин уларнинг барчаси майдонда тўлиқ қолишмаган. Энг кўп дақиқа ўйнаган футболчи эса Шаҳзодбек Ғофурбеков – 1126 дақиқа. Минг дақиқалик довондан шунингдек, Забихилло Ўринбоев ҳамда 12 та ўйинда майдонга тушган Аброрбек Тошқўзиевлар ҳам ошиб ўтишди. 10 та ва ундан кўп ўйинларда майдонга тушган футболчиларимиз сони эса 9 нафар.

“Металлург” биринчи даврада рақиблар дарвозасига 11 та гол урган. Жамоа тўпурари Забиҳилло Ўринбоев – 3 та гол. Ўзбекистон U-20 терма жамоаси аъзоси, Осиё чемпиони Шаҳзоджон Неъматжонов ҳисобида 2 та гол бор. Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси аъзоси Иброҳим Ибрагимов ҳам ўз ҳисобига 2 та гол ёздириб қўйган. Шаҳзодбек Ғофурбеков ҳамда Эргаш Исмоиловлар ўйиндан, Ҳусниддин Ғофуров ҳамда Дамир Темировлар эса пенальтидан бир мартадан муваффақият қозонишган.

Мураббийлар 13 та учрашув қайдномасига 4 нафар дарвозабонни киритган бўлса-да, улардан 2 нафари дарвозани қўриқлади: Акмал Ортиқов – 8 та ўйин майдонга тушиб, улардан 2 тасида дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди (+3=2-3, 9:15). Александр Лобанов эса 5 та ўйинда дарвозани қўриқлади (+0=1-4, 2:8).

Энг кўп огоҳлантирилган футболчи Аброрбек Тошқўзиев бўлди – 5 та сариқ карточка. Шунингдек, Керим Палич ҳам огоҳлантиришлар (4 та сариқ карточка) сабаб битта ўйинни ўтказиб юборди. Ҳакамлар “Металлург”нинг жами 14 нафар ўйинчисини “жазолаган” (30 та сариқ карточка). 4 нафар футболчимиз майдондан четлатилган.

Манба: https://t.me/metallurguz
Киритилди: 23:01, 05.07.2023.
Ўқилди: 1107 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик