Кириш Регистрация
02/07 00:00 Португалия 0-0 Словения
02/07 06:00 АҚШ 0-1 Уругвай
02/07 06:00 Боливия 1-3 Панама
02/07 21:00 Руминия 0-3 Нидерландия
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия 1-1 Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика 2-1 Парагвай

Барча даврларнинг энг омадсиз трансферлари (топ-10)

Баҳо:
+1 | -

Ёзги трансферлар ойнаси ўртасига етиб келяпмиз. Ҳозирга қадар баъзи клублар катта-катта харидларга қўл уришди. Масалан, "Реал Мадрид" "Боруссия Дортмунд"дан Жуд Беллингемни олиб келишга 115 миллион фунт ҳаражат қилди. Кай Хаверц Лондоннинг бошқа жамоасига ўтиш орқали "Челси"га 65 миллион фунт фойда келтирди. "Ливерпуль" "Лейпциг" ярим ҳимоячиси Доминик Собослаи учун 60 миллион фунт сармоя киритди. "Ньюкасл" эса "Милан" юлдузи Сандро Тоналини 55 миллион фунт эвазига АПЛга жалб этди. Нима деб ўйлайсиз, бу футболчиларнинг қайси биридир янги жамоаларида муваффақиятсизликка учрайдими?
Тhe Sun Football нашри 2000 дан ошиқ мухлислар ўртасида сўровнома ўтказди. Уларга барча даврларнинг энг шармандали трансфери ким деган савол берилган. Жавоб эса қуйидагича бўлди...

"МЮ" сардори Харри Магуайр 2019 йилда "Лестер Сити"дан 80 миллион фунт эвазига харид қилинган эди. Айнан у ҳозирги омадсизлар рўйхатини бошқариб турибди.
Поль Погбанинг 2016 йилги Англияга қайтиш ҳам рўйхатни юқори поғонасида турибди. "МЮ" ярим ҳимоячини қайта сотиб олиш учун 89.3 миллион фунт сарфлаганди. "Ливерпул"нинг 2011 йилда ҳужумчи Энди Кероллни олиб келиши 35 миллион фунтлик харид сифатида омадсизларнинг учинчи поғонасидан жой олди. Қолганлар номлар ҳам вақтида анчагина шов-шувга сабаб бўлган эди. Масалан, Али Дианинг 1996 йилда "Саутгемптон"га қўшилиши, Эден Азар "Реал" томонидан 150 миллион фунтга харид қилиниши, "Челси" 15 миллион эвазига сотиб олган 2003 йилдаги Адриан Муту ҳам рўйхатда бор. Шунингдек, топ ўнталикни Фернандо Торреснинг "Челси"га кўчиши, Ахель Ди Мариянинг "МЮ" келиши ҳамда "Рейнжерс"нинг Жой Бартонни харид қилиши тўлдирган.

Футбол мухлислари омадсиз трансферлардан ташқари, энг яхши деб ҳисоблаганларига ҳам овоз берган. Улар ичида Эрлинг Холанднинг "Манчестер Сити"га сафари етакчилик қилмоқда. "Боруссия Дортмунд" ўз ҳужумчисини 2022 йилнинг ёзида 51.2 миллион фунт эвазига сотганди. Қолганлар ўринларда Тьерри Анри ("Ювентус"дан "Арсенал"га, 1999), Муҳаммад Салоҳ ("Рома"дан "Ливерпул"га, 2017) ва Диего Марадона ("Барселона"дан "Наполи"га, 1984) келтирилади.
Англиянинг ўзида энг фойдали трансферлар қиладиган жамоа сифатида "Манчестер Сити" эътироф этилди. Энг омадсиз номи эса "Челси"га тегишли. Шотландияда муваффақиятли трансферлар клуби "Селтик" бўлса, унинг акси сифатида мухлислар "Рейнжерс"ни кўрсатган.

Жорий ёзги трансферлар ойнасида жамоасини янгилаш шарт бўлган футболчилар ичида энг катта улуш Харри  Кейнга тегишлидир. 32 фоиз овоз берувчилар инглиз ҳужумчисини "Тоттенхэм"дан кетиб, янги клуб топишини ёқлаган. Иккинчи ўринни бу борада Харри Магуайр эгаллади. 28 фоиз овоз уни "МЮ"ни тарк этишини истаган.
АПЛ клубларига мухлислик қиладиган овоз берувчиларнинг 71 фоизи ўз жамоасига кўпроқ сармоя кераклигини таъкидлайди. Улар жамоасига энг керакли позиция футболчиси сифатида аввало марказий ҳужумчини (37 фоиз), кейин эса ҳужумкор ярим ҳимоячисини (33 фоиз) ва марказий ҳимоячини (29 фоиз) билади.

 

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 10:01, 06.07.2023.
Ўқилди: 2999 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.