"Реал Мадрид" билан шартнома имзолаган яна бир ёш суперюлдуз "Фенербахче"нинг 18 ёшли туркиялик плеймейкери Арда Гюлердир.
Мадрид клуби аллақачон трансферни эълон қилган, футболчи билан шартнома 6 мавсумга мўлжалланган - 2029 йилгача. Мадриднинг “Реал” клуби “Фенербахче”га футболчи учун 20 миллион евро тўлайди, яна 10 миллиони эса бонус сифатида берилади.
Гюлер қайсидир маънода "Мадрид" тарихига кирди, у клубда бор-йўғи 4 соат вақт ўтказди. Аммо, шу вақт ичида у ҳақидаги хуш келибсиз твити клубнинг расмий аккаунтидаги рекордни янгилади - у 504 минг лайк тўплади (ҳозир бу кўрсаткич аллақачон 710 мингга етган).
Аввалги рекорд Карим Бенземага тегишли бўлиб, франциялик футболчи Чемпионлар лигасининг 2021/22 йилги плей-офф босқичида “Сантьяго Бернабеу”да “Челси”га гол урганида ўрнатилган эди.
Туркиялик мухлисларнинг ижтимоий тармоқлардаги фаоллигини ҳисобга олсак, Гюлер билан ёзилган твит рекордга айлангани ажабланарли эмас. Бу мамлакат мухлислари машҳур футболчиларнинг ижтимоий тармоқларда “Фенербахче”, “Бешиктош” ва бошқа клубларга ўтишни илтимос қилган ҳолда флеш-моблар уюштириш одати ҳақида билсангиз керак.