Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

«Металлург U-17» «Donosti Cup – 2023» халқаро турнирида кучли саккиз жамоа сафидан жой олди

Баҳо:
+ | -

Испаниянинг Сан Себастьян шаҳрида ўсмирлар ва ёшлар ўртасида 31-марта ўтказилаётган “Donosti Cup – 2023” халқаро турнирида иштирок этган Бекободнинг “Металлург U-17” жамоаси кучли саккиз жамоа сафидан ўрин эгаллади. Шуни эътироф этиш керакки, чорак финалга мазкур ёш тоифасида хорижликлардан фақатгина Ўзбекистон жамоаси йўлланма олди!

Бекободлик ёшлар нимчорак финалда  Испаниянинг кучли жамоаларидан бири“Зестора ФТ U-19” жамоасига қарши майдонга чиқиб, 2:1 ҳисобида зафар қучишди. Голларни Асрор Шамсутдинов ҳамда Акобир Абдуллажоновлар киритишди.

 Мусобақа муддати охирлашиб бораётганлиги боис ташкилотчилар бугунинг ўзида чорак финал баҳсларини ҳам ўтказишди. Куннинг иккинчи ярмида ҳамшаҳарларимиз турнирнинг уч карра чемпиони “CFS Team A U19” жамоасига қарши майдонга тушишди. Испаниянинг гранд жамоалари – “Атлетико” (Мадрид), “Хетафе” ҳамда “Райо Вальекано” ёшлар жамоалари ўйинчиларидан ташкил топган Мадрид шаҳри терма жамоаси маҳорат ва тажриба борасида “Металлург”дан устун эканлигини исботлади. Учрашув ёшларимиздан икки ёш катта бўлган мадридликлар фойдасига якунланди – 0:2.

“Donosti Cup – 2023” халқаро турниридаги иштирок “Металлург U-12” ҳамда “Металлург U-17” жамоаларимиз учун катта тажриба мактаби вазифасини ўтаб берди.

Манба: https://t.me/metallurguz
Киритилди: 21:36, 08.07.2023.
Ўқилди: 1523 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [9290]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3897]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3763]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [2545]

Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [2250]

Гвардиоланинг «Барселона»га қайтиш шарти маълум қилинди [2026]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [1669]

«Йўқ, йўқ, йўқ…»: Хаби Алонсо «Реал» ҳақида гапиришни истамади [1589]

Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди [1554]

Жозе Моуриньо «Реал»дан «Спортинг» ярим ҳимоячисини сотиб олишни сўради [1476]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик