Лондоннинг "Арсенал" клуби бош мураббийи Арсен Венгер жамоанинг россиялик ҳужумчиси Андрей Аршавинга ҳали ҳамон ишонишини билдирди.
"Аршавиннинг клубга нисбатан муносабати кўпчиликда шубҳа уйғотмоқда, мен бунга қўшилмайман. У ҳар куни машғулотга келяпти ва чин кўнгилдан ишламоқда. Мен Аршавинни ноўрин танқид қилишмоқда деб ҳисоблайман. Андрей - маҳоратли ўйинчи, у "Рединг"га қарши Кубок ўйинида майдонга тушади. У ҳақиқий профессонал, майдонга тушганида ўзининг ёрқин тарафлари ва ақл-идрокини намойиш этади", дейди Венгер.