Кириш Регистрация
12/09 00:00 Севилья 1-0 Валенсия
12/09 17:00 Расинг 2-1 Алавес
12/09 18:00 Женоа 1-1 Фрозиноне
12/09 19:00 Борнмут 2-2 Брентфорд
12/09 19:00 Астон Вилла 1-2 Ноттингем Форест
12/09 19:00 Челси 2-2 Халл Сити
12/09 19:00 Кристал Пэлас 2-3 Ипсвич
12/09 19:00 Ливерпуль 0-0 Фулхэм
12/09 19:15 Осасуна 0-2 Эспаньол
12/09 21:00 Лацио 2-2 Милан
12/09 21:30 Атлетик Бильбао 1-1 Эльче
12/09 21:30 Тоттенхэм 0-0 Эвертон
12/09 23:45 Аталанта 1-2 Кальяри
13/09 00:00 Реал Мадрид 4-1 Райо Вальекано
13/09 00:00 Сандерленд 0-2 Арсенал
13/09 17:00 Сельта 1-1 Малага
13/09 18:00 Ковентри Сити 0-5 Брайтон
13/09 18:00 Лечче 3-2 Монца

Ким Хо Гон: «Хотиржамликка берилмаймиз»

Баҳо:
+ | -

“Ульсан Хёндэ” – “Бунёдкор” учрашувидан олдин жамоа бош мураббийлари ва етакчи футболчилари ОАВ ходимлари саволларига жавоб қайтаришди. Анжуманнинг иккинчи қисмида мезбонлар иштирок этишди.

- Эртага майдоннинг ҳар бир қарич жойида кескин курашлар бўлади. Тошкентда ўтган баҳсда ғалаба қозонган бўлсак-да, ҳеч ҳам хотиржам бўлмаймиз ва ўз уйимизда ҳам мухлисларни қувонтиришга ҳаракат қиламиз, - деди “Ульсан Хёндэ” бош мураббийи Ким Хо Гон.

- Эртанги учрашув олдидан шогирдларингизга қандай вазифа қўйдингиз?
- Шогирдларим нима қилишни яхши билишади. Шунингдек, майдонда жамоа сардори шерикларини олдинга бошлаб руҳлантириб туради. Унутмаслик керакки, рақибимиз ҳам анойилардан эмас. Тошкентликлар ҳам бизни мағлуб этишни ўйлашяпти.

- Эртага – иш куни. Шу боисдан ҳам стадионга у қадар кўп мухлис келмайди. Мухлисларга мурожаатингиз...
- Буни тўғри тушунамиз. Бироқ мухлислардан сўрардимки, имконияти бўлганлар футболчиларимизга қўшимча далда бериб турсалар яхши бўларди. Тошкентдаги баҳсда бутун стадион “Бунёдкор”ни қўллаб-қувватлаб турди. Ўйин бошидаёқ гол ўтказиб юбордик ва бироз довдираб қолдик. Лекин қолган дақиқаларда вазиятни ўз томонимизга ўзгартиришга эришдик.

- Эртага нечта гол уришни режалаштиряпсиз?
- Ўтган ўйинимизни таҳлил қилиб чиқдик ва ўз хатоларимиз устида ишладик. Яхши биламизки, ҳужум бу – энг яхши ҳимоя. Биз тўпни кўпроқ ўз назоратимизда ушлашга ва шу орқали финал йўлланмасини қўлга киритишга ҳаракат қиламиз.

- Финалга чиқиш учун рақибнинг имкониятини қандай баҳолайсиз?
- Бу – футбол! Унда кутилмаган ҳолатлар рўй бериши мумкин. Шундай экан “Бунёдкор”нинг имконияти бор. Бироқ биз уни йўққа чиқаришга ҳаракат қиламиз.

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 13:10, 30.10.2012.
Ўқилди: 4087 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик