"Интер" Анатолий Трубин учун "Шахтёр" талаб қилган даражада пул тўлашга тайёр эмас.
Sport.ua хабарига кўра, Украина жамоаси дарвозабон учун камида 35 миллион евро олмоқчи. "Нерадзуррилар" 2024 йилгача мўлжалланган шартномаси бўлган футболчи учун унчалик катта пул тўламоқчи эмас.
Миланликлар "Шахтёр"га мумкин бўлган кейинги сотиш суммасининг маълум фоизини ўтказиш мажбурияти туфайли суммани камайтиришга умид қилишмоқда.
Агар келишув амалга ошмаса, "Интер" "Кремонезе"дан Марко Карнесекки вариантига ўтиши мумкин.