Кириш Регистрация

«Арсенал» 0:4ни 7:5га айлантира олди!

Баҳо:
+ | -

Англия лига кубогида Лондоннинг "Арсенал" клуби "Рединг" меҳмони бўлди. Бу ўйиннинг ривожи фантастика ёки триллер жанрига мос бўлди. Ҳар томонлама!

Эътибор беринг. Ўйиннинг 37-дақиқасига келиб, мйдон эгалари 4:0 ҳисобида олдинга чиқиб олишди. Биринчи бўлимнинг сўнгги сонияларида (45+2) "Арсенал" битта жавоб тўпини киритишга муваффақ бўлди. Иккинчи бўлимда, 64-дақиқада ҳисоб 4:2га ўзгарган бўлса, ўйиннинг 88 ва 90+5 (!) дақиқаларда Арсен Венгер шогирдлари яна 2та тўп киритиб, ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди.

Қўшимча таймлар белгиланди. Унинг биринчиси якунида Шамах энди лондонликларни ҳисобда олдинги олиб чиқди. 117-дақиқада, яъни қўшимча бўлимлар тугашига 3 дақиқа қолганида Павел Погребняк ҳисобни тенглаштирди — 5:5!

Бу ҳали ҳаммаси эмасди. Ҳакам томонидан қўшимча бўлимларнинг иккинчисига қўшиб берилган компенсация вақтида "Арсенал" яна 2та тўп киритишга муваффақ бўлди — 120+1 ва 120+3да! Якуний ҳисоб — 5:7.

Бу ўйинда Уолкотт "хет-трик"ка, Шамах эса "дубл"га эришди.

АНГЛИЯ ЛИГА КУБОГИ
РЕДИНГ - АРСЕНАЛ - 5:7 (4:1)
Голлар: Робертс, 12 (1:0). Косьельни, 18-автогол (2:0). Лейгертвуд, 19 (3:0). Хант, 37 (4:0). Уолкотт, 45+2 (4:1). Жиру, 64 (4:2). Косьельни, 88 (4:3).Уолкотт, 90+5 (4:4). Шамах, 103 (4:5). Погребняк, 117 (5:5). Уолкотт, 120+1 (5:6). Шамах, 120+3 (5:7).
"Рединг": Федеричи, Гантер, Горкш, Моррисон, Шоури, Табб, Маклири (Макануфф 73), Лейджертвуд, Робсон-Кану, Робертс (Черч 90), Хант (Погребняк 73).
"Арсенал": Мартинес, Женкинсон, Косьелни, Джуру, Микель (Миде 105), Аршавин, Фримпонг (Жиру 62), Кокелен, Уолкотт, Шамах, Гнабри (Айсфельд 62).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 08:49, 31.10.2012.
Ўқилди: 6568 марта.
Фикрлар: 33 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7204]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3510]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3311]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3065]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2278]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2203]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2133]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2121]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2036]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2026]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик