"Манчестер Юнайтед" дарвозабони Том Хитон "Эвертон"га ўтиши мумкин.
"Эвертон" "Интер" дарвозабони Андре Онана "қизил иблислар" сафига қўшилиши ҳақидаги тахминлар фонида Том Хитонга қизиқиш билдирмоқда, деб хабар беради Mirror мухбири Жон Кросс.
"Астон Вилла"да бир йилдан сўнг 2021 йилнинг ёзида "Манчестер Юнайтед"га қайтган Хитон ўйин амалиётини ошириш бўйича таклифни қабул қилиши мумкин.
Ўтган мавсумда Хитон "Манчестер Юнайтед" таркибида Англия лига кубогида 2 та ўйин ўтказган ва ўз дарвозасидан бирорта ҳам гол ўтказиб юбормаган.