Кириш Регистрация
30/06 00:00 Германия 2-0 Дания
30/06 05:00 Канада 0-0 Чили
30/06 05:00 Аргентина 2-0 Перу
30/06 20:00 Насаф 3-2 Навбаҳор
30/06 20:00 Металлург 1-4 Олимпик
30/06 21:00 Англия 2-1 Словакия
01/07 00:00 Испания 4-1 Грузия
01/07 05:00 Ямайка 0-3 Венесуэла
01/07 05:00 Мексика 0-0 Эквадор
01/07 19:30 Нефтчи 0-2 Пахтакор
01/07 21:00 Франция - Бельгия
02/07 00:00 Португалия - Словения
02/07 06:00 АҚШ - Уругвай
02/07 06:00 Боливия - Панама
02/07 21:00 Руминия - Нидерландия
03/07 00:00 Австрия - Туркия

Фолчи Роналду: Криштианунинг 2015 йилда айрим футболчилар ҳақида айтган башорати қанчалик ўзини оқлади?

Баҳо:
+-1 | -

Криштиану Роналду 2015 йилнинг ноябрида айрим ёш футболчилар келажакда футбол дунёсини ларзага солишини тахмин қилади. Кутилмаганда, биз ўша башоратнинг рўёбини кўрдик. Ҳа, сиз ҳам балки ўша пайтда Роналду тановларини ёқлаган бўлардингиз. Аммо ҳақиқатдан ҳам ўша футболчилар фаолиятида катта муваффақиятларга эриша олди. Қуйида шу ҳақида сўз боради.

Эден Азар

Ҳа, Роналду Азарни мақтаган пайтида аллақачон у АПЛ чемпионига айланганди. Аммо шундан кейин ҳам бельгиялик анча ўсди. Азар кейинги тўрт йил мобайнида фантастик даража намойиш этган эди. Хусусан, у 2017 йилги Англия чемпионлигида муҳим рол ўйнади. 2018 йилги Англия кубогида ғалаба голига муаллифлик қилди. 2018-19 йилги Европа лигаси финалида ҳам Азар Маурицио Сарри жамоасини етакчиси эди. Ана шундай даража "Реал"ни Азар учун 2019 йилда 100 миллион евро тўлашга мажбур этганди. Ярим ҳимоячи Испанияда Англиядаги Азарнинг фақатгина соясига айланди-қолди. У яқиндагина "қироллик клуби"ни тарк этганди.

Неймар

Яна бир ўзини оқлаган "хавфсиз" тахминлардан бири. Неймар Роналду томонидан мақталганидан аввалроқ Ла-лига ва ЕЧЛда ғолиб бўлишга улгурганди. Неймар Месси соясида ҳаракат қилишдан чарчаб, 2017 йилда 200 миллион фунт эвазига "ПСЖ"га ўтади. Бразилия терма жамоаси аъзосининг Франциядаги даври, умуман олганда ёмон кечмади. Олти йилдан бери Неймар парижликлар сафида 173 та ўйинда 118 та голга муаллифлик қилди. Афсуски, Неймар "ПСЖ" билан ЕЧЛни юта олмади. 2020 йилда финал "Бавария"га бой берилган эди.

Поль Погба

"Манчестер Юнайтед" 2012 йилда Погбани "Ювентус"га сотиб юборади. Роналду уни мақтаган даврда ярим ҳимоячи Туринда ўзининг энг яхши даврларини бошдан кечираётганди. Погба Италияда 4 марта кетма-кет чемпионга айланади. У 2016 йилда "МЮ" томонидан 89 миллион фунтга қайта сотиб олинади. Афсуски, қайтиш омадли кечмади. Погба ўз барқарорлигини Англияда тиклай олмади. 2022 йилда футболчи яна "Ювентус"га йўл олганди.

Мартин Эдегор

2015 йилда эндигина 16 ёш бўлган футболчини келажакда катта юлдуз бўлади деб тахмин қилиш, Роналду томонидан қилинган энг қалтис башорат эди. Норвегия терма жамоаси аъзоси Роналду билан билан бир жамоада ҳаракат қилган. У "Реал" томонидан сотиб олинади ва бир неча йилларни ижарада ўтказади. Эдегорнинг 2019-20 йилги "Реал Сосьедад" билан ўтаган ижараси нисбатан омадли кечади. Шунга қарамай, ярим ҳимоячи "Реал"нинг асосий таркибига кира олмади. Шу сабаб, у 2021 йилнинг январида "Арсенал"га ижарага бериб юборилади. Ярим мавсумда ўзини кўрсата олган футболчи ўша йили ёзда лондонликлар томонидан 30 миллион фунт эвазига харид қилинган. Шундан бери, Эдегор тинмаяпти. 24 ёшли плеймейкер ҳозирга келиб, Европанинг энг ёрқин юлдузларидан бирига айланди.

Мемфис Депай

Роналду томонидан эътироф этилган номлардан бири Депайдир. У 2015 йилда "МЮ"га ўтади. Ундан олдин ҳужумчи Эрдивизияда тўпурарга айланган эди. Англияда иши юришмаган футболчи, "Лион"га кетади. Франция чемпионатида қайта порлаган ҳужумчини "Барселона" харид қилади. Айни дамда Нидерландия терма жамоаси аъзоси "Ателтико" сафида ўз даражасини қайта тикламоқда.

 

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetfootball.com
Киритилди: 12:36, 11.07.2023.
Ўқилди: 10305 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.