Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Миржалол Қосимов: «Яримта имконимиз бўлса ҳам курашамиз»

Баҳо:
+ | -

“Ульсан Хёндэ” – “Бунёдкор” жамоалари ўртасидаги ўйин бошланишига 1 соатдан кам вақт қолди. “Бунёдкор” ўйин бўладиган “Мунсу Кап” стадионига етиб келди ва ўйинга чигалёзди машғулотини бошлади.

Ўйиндан олдин ҳар иккала жамоа бош мураббийлари ОФКнинг расмий ҳамкор World Sport Group вакилига интервью беришди. Миржалол Қосимовнинг жавобларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

— Бугунги ўйин қандай бўлади деб ўйлайсиз?
— Бизни қизиқаррли ўйин кутиб турибди. Ҳар иккала жамоа ғалабага ҳаракат қилади. Биринчи ўйинда мағлубиятга учраганимизга қарамай, вазиятни ўнглашга ҳаракат қиламиз. Умид энг сўнгги бўлиб сўнади, деб бекорга айтишмаган.

— Жамоангизда финалга чиқиш учун имконият бор деб ҳисоблайсизми?
— Ҳа, албатта. Бу — футбол. Унда ҳамма нарса содир бўлиши мумкин. Агар адашмаётган бўлсам, “Сёнгнам” ушбу мусобақада аввал меҳмонда “Ал-Иттиҳод”ни 3:1 ҳисобида енгиб, кейин ўз уйида 0:5 ҳисобида ютқазганди. Яримта бўлса ҳам имкониятимиз бор экан, биз курашамиз.

Мирзаҳаким Тўхтамирзаев
Ульсан, Жанубий Корея

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 14:45, 31.10.2012.
Ўқилди: 3860 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.