Ла Лига "Валенсия" мухлисларининг Эдер Милитаога нисбатан ирқчиликлари ҳақида судга хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда Ла Лига доирасидаги ўйинда "Валенсия" мухлислари "Реал" вингери Винисиус Жуниорни "маймун" деб ҳақорат қилишган, шу сабабли ўйин 8 дақиқага тўхтатилган эди.
Ҳозирда судда Винисиусга қарши ирқчилик иши кўриб чиқилмоқда. Cope нашри хабарига кўра, Ла Лига судга хат йўллаб, унда "Месталья" трибунасидан ирқчиликка асосланган ҳақоратлар мадридликлар ҳимоячиси Эдер Милитаога ҳам айтилган. Лига чора кўришни талаб қилди ва ўз вакилига судда нутқ сўзлаш имкониятини сўради.
Олдинроқ "Валенсия" "Реал" билан ўйинда ирқчилик кўрсатгани учун 45 000 евро жарима ва "Месталья" трибуналаридан бирини 5 ўйинга ёпиб қўйганди, бироқ кейинчалик жазо 3 ўйинга қисқартирилди ва 27 000 евро миқдорида жарима белгиланди.