Кириш Регистрация
29/09 00:00 Осасуна 4-2 Барселона
29/09 15:30 Торино 2-3 Лацио
29/09 17:00 Сельта 1-1 Жирона
29/09 17:30 Бразилия 3-1 Марокаш
29/09 18:00 Рома 2-1 Венеция
29/09 18:00 Комо 3-2 Верона
29/09 18:00 Ипсвич 2-2 Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао 1-1 Севилья
29/09 20:00 Украина 9-4 Венесуэла
29/09 20:30 Ман. Юнайтед 0-3 Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи 0-0 Фиорентина
29/09 21:30 Бетис 1-0 Эспаньол
29/09 23:45 Наполи 2-0 Монца
30/09 00:00 Атлетико 1-1 Реал Мадрид
30/09 17:30 Франция 2-1 Парагвай
30/09 20:00 Қозоғистон - Аргентина
30/09 21:00 Ас-Садд - Истиқлол
30/09 21:00 Персеполис - Пахтакор
30/09 21:00 Ал-Васл - Ал-Аҳли (СА)
30/09 23:00 Ан-Наср (СА) - Ар-Райян
30/09 23:45 Парма - Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал - Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут - Саутгемптон

"МЮ" умидворлари: мавсумолди ўйинларида улар олдида иккита йўл бор – ё порлайсан, ё "чопиласан"

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" билан Эрик тен Хаг илк мавсумни омадли ўтказди. Жамоа яна ЕЧЛга қайтди, беш йиллик танаффусдан кейин илк титул қўлга киритилди. Нидерландиялик мутахассис клубга келганида, аҳвол оғир эди. Тен Хаг ўзи учраган тўсиқларни енгиб ўтиб, жамоани ҳақиқий юксалиш сари етаклай бошлади. Бироқ, бу етарли эмас. Ҳали олдинда қилинадиган ишлар кўп ва бу мавсумолди ўйинлари билан бошланади. Бу баҳсларнинг ўзига яраша муҳим томонлари бор. Умумий даражадан ташқари, янги мавсумга қадар бўлган даврда ўртоқлик учрашувлари, таркибнинг айрим вакилларининг кейинги тақдирини ҳам белгилаб беради. Улар олдида иккита йўл қолган: ё ёрқин ўйини билан Эрик тен Хаг олдида жамоада қолишга лойиқ эканини исботлайди, ёки бўлмасам, "чопилади". Қуйида ўша футболчиларнинг ким эканини билиб оласиз.

Жейдон Санчо

Узоқ курашлардан кейин, 2021 йилнинг ёзида "МЮ" Санчони 73 миллион фунтга сотиб олади. Ҳужумчи биринчи мавсумни бутун жамоа сингари ўта муваффақиятсиз ўтказган эди. Аммо иккинчисида ҳаммаси ўзгариши кутилди. Афсуски, Санчо умидларни оқлай олмади. Мавсум ўртасида Санчо тен Хаг томонидан махсус машғулотларга жўнатилади. Қайтиб келиб тайинли фойдаси тегмаган футболчи, ҳозирда тақдиридан хавотир олиши керак. Санчо мавсумолди ўйинларида ўзини кўрсатмаса, сотиб юборилиши ҳам ҳеч гап эмас.

Эрон Уан-Биссака

Ҳимоячи жамоага ўтган мавсумнинг ярмида ижарадан қайтиб келади. Шунга қарамай, у ўнг қанотда Диегу Далот учун рақобат уюштира олди. Уан-Биссака тез орада бошланадиган ўйинларда порлаш орқали асосий таркибдаги ўрнини мустаҳкамлаб олиши мумкин. Бунинг акси бўлса, тен Хаг уни аяб ўтирмайди.

Амад Диалло

Ижарада ўтган мавсум ҳужумчи учун омадли кечди. Амад "Сандерленд" сафида 14 та гол ва 4 та ассистни амалга оширган эди. Эрик тен Хаг буни жуда яхши билади. 22 ёшли футболчи учун яна бир ижара мавсуми ҳам зарар қилмайди. Аммо мавсумолди ўйинлари орқали Диалло "МЮ"да қолишга лойиқ эканини исботлаши мумкин. Санчонинг охсаётгани фонида, ивуарлик ҳужумчи таркибга кириб олишга муваффақ бўлса ажаб эмас. Ҳеч бўлмаганда, бу сафар Диаллога АПЛ клубларидан бири ижара шартномаси таклиф этиши керак.

Донни ван де Бек

Ҳамма ван де Бек трансферини омадли бўлади деб ҳисобларди. Аммо бундай бўлмади. Шунга қарамай, умид ва имкон доимо топилади. Жароҳатлар ярим ҳимоячини Англияда ҳолдан тойдирди. Агарда соғлом бўлганида, балки ван де Бек яхшироқ кўринарди. Ҳозир 26 ёшли футболчи нафақат "МЮ"да қолиши учун, балки яхшироқ жамоадан таклиф келиши учун ҳам ўзини кўрсатиши лозим. Бу учун мавсумолди ўйинлари ажойиб имкониятни тақдим этади. Тен Хагнинг эса сабр косаси тўлиб бормоқда.

Алехандро Гарначо

Рўйхатда ўтган мавсумни энг яхши ўтказган футболчи сифатида айнан Гарначони келтира оламиз. Ўтган ёз аргентиналик учун осон ўтмади. Эрик тен Хаг мавсум давомида ҳужумчи учун айрим имкониятларни бериб борди. Энди катта саҳнага келиш вақти келди. Ҳаммаси Гарначонинг янги мавсумгача қандай ҳаракат қилишига боғлиқ. Агарда бу давр омадсиз кечса, Гарначо учун "МЮ"даги саргузаштлар якунига етиши ҳам мумкин. Негаки, ҳеч ким бу хавфдан суғурталанмаган.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetfootball.com
Киритилди: 20:44, 12.07.2023.
Ўқилди: 3044 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.