Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

Ахтам Назаров: "Андижон" жуда яхши жамоа, иккинчи даврада жадвалда янада мустаҳкам ўрин эгаллайди"

Баҳо:
+ | -

Яқинда “Андижон” жамоасини тожикистонлик футболчи Ахтам Назаров тарк этгани хусусида хабар бериб ўтгандик.

Айтиш мумкинки, Назаров жамоа учун ёрдам беришни хоҳлади ва бунга интилди. Лекин оила ва фарзандларнинг саломатлиги ҳамма нарсадан устун туради.

Тожикистон терма жамоаси сардори эса юқоридаги сабаб туфайли хайрлашишига тўғри келганини биласиз.

Ахтам эса аввало “Андижон”даги ярим йиллик фаолияти ҳақида шундай деди:

“Айтмоқчиманки ҳаммаси ёмон бўлмади ва шаҳар гўзал, одамлари меҳрибон. “Андижон” клубининг ўзи умуман жуда яхши жамоа, мақсади бор ва буни биринчи давра кўрсатди. Албатта, жамоани кузатиб бораман. Менимча, иккинчи даврада жамоа жадвалда янада мустаҳкам ўрин эгаллайди".

Умуман олганда, унинг учун клубни тарк этиш қандай кечди? Чунки баъзида жамоаси билан хайрлашиш ўйинчига оғир кечади.

“Аслида бу клубдан кетишни истамагандим. Лекин шароит бунга имкон бермади. Афсуски, мен қарор қабул қилишим керак эди ва биз клуб раҳбарияти билан гаплашиб, шундай қарорга келдик. Жамоанинг мураббийларига, футболчиларига ва барча ходимларига раҳмат айтмоқчиман. Биз ҳар доим бирга бўлдик. Клуб бош директори Улуғбек Мирзаевга мени тўғри тушунганлиги, профессионаллиги ва қўллаб-қувватлаганлиги учун алоҳида раҳмат айтаман. Барча муваффақиятлар ва режалар амалга ошишини тилайман”.

Шу ўринда тожикистонлик футболчи “Андижон”да кўпроқ нима ёққани ва эсда қоларли ҳолатлар хусусида ҳам тўхталиб ўтди.

“Менга жуда кўп нарса ёқди. Эслаш керак бўлган нарса бор ва энг эсда қоларлиси - бу "Насаф"га қарши учрашув. Умуман, барча ўтган ўйинлар ўзгача таассуротлар қолдирди, менимча жамоа ҳозир муносиб ўринда”, - дейди Назаров.

Манба: "Андижон" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 17:02, 13.07.2023.
Ўқилди: 1161 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.