"Манчестер Сити" тез орада ўзининг вингери Риёд Махрез учун таклиф олиши мумкин. Журналист Сэм Лининг хабар беришича, “Ал-Аҳли” жазоирлик учун 35 миллион евро таклиф қилишга ҳозирлик кўрмоқда.
Манбанинг қайд этишича, "Манчестер Сити" Махрезни сотишни истамаяпти, гарчи улар 35 миллион еврони яхши товон деб билишса-да.
"Манчестер Сити" ҳали якуний қарорга келмаган. Эҳтимол, "шаҳарликлар" жазоирлик учун кўпроқ пул талаб қилади. Махрез ўтган мавсумда Премьер-лигада 5 та гол ва 10 та голли узатмани амалга оширган.