Россиянинг «Зенит» клуби яримҳимоячиси Игорь Денисов жамоа асосий таркибига қайтарилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.
«Вақт ўтганидан кейин мен нотуғри иш қилганимни, эмоцияга берилганимни тушундим. Натижада мен шерикларимга ёрдам бера олмадим. Жамоам билан амалдаги шартномам бор ва уни охирига қадар ўташни хоҳлайман. Жамоа фойдаси учун бор кучим билан ҳаракат қилишни жудаям хоҳлайман», дейди футбол «Зенит» расмий сайтига берган интервьюси чоғида.













