"Милан" вингери Кристиан Пулишич жамоа бош мураббийи Стефано Пиоли билан мулоқоти қандай ўтгани ҳақида гапирди.
Америкалик футболчи "Челси"дан "Милан"га ўтиб, 2027 йилгача шартнома имзолади. Ушбу трансфер “россонерилар”га 20 миллион еврога тушди.
“Мураббий билан гаплашиб, у мени жамоада кўришни хоҳлаётганини, мен унинг режаларига мос келишимни англадим. Мен ундан эшитишни хоҳлаган нарсани олдим. Ҳар қандай футболчи сингари мен ҳам ўз фикримни билдиришни хоҳлайман ва бу ерда ўзимни керакли ҳис қилдим. Шу билан бирга, машғулотларда кўп меҳнат қилиш орқали ўз имкониятингизни қўлга киритишингиз кераклигини тушунаман”, - деди ESPN телеканалига берган интервьюсида “Милан”нинг 24 ёшли янги футболчиси.